RU

Последние новости

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Хоразмда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги бошланди Новости

Хоразмда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги бошланди

Кеча Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги марказий ўйингоҳда 2002 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталари орасида мамлакат биринчилиги бошланди. Мазкур мусобақанинг очилиш маросими байрамона тарзда нишонланди.
Тантанада вилоят ва Янгибозор тумани ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят футбол федерацияси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Ўз навбатида Янгибозор тумани ҳокими ўринбосари Саидназар Саиджонов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоят бўйича вакили Комилжон Жуманиёзов, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Шокиржон Мадаминовлар ҳукуматимиз томонидан болалар футболини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий самаралар бераётгани ҳақида сўз юритишиб, мусобақада куч синашаётган ёш футболчиларга омадлар тилашди.



Бевосита мусобақа хусусида тўхталсак, жорий йилги биринчиликда ўн жамоа иштирок этмоқда. Айни дамда улар уч гуруҳга тақсимланишган:

“А” гуруҳи – Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятлари.
“В” гуруҳи–Қорақалпоғистон республикаси, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятлари.
“С” гуруҳи – Андижон, Сирдарё, Хоразм вилоятлари.
Биринчиликнинг дастлабки тўрт учрашувида қуйидаги натижалар қайд қилинди: Хоразм – Сирдарё – 2:0, Наманган – Қорақалпоғистон – 4:0, Бухоро – Навоий– 0:4, Тошкент вилояти – Самарқанд – 2:0.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика