RU

Последние новости

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  9 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

«Хоразм» бош мураббийи кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди? Новости

«Хоразм» бош мураббийи кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?

«Динамо» - «Хоразм» (2:1) учрашувидан кейин урганчликлар бош мураббийи Александр Ежов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор, “Динамо” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоамиздаги барча йигитларга эса ўйиннинг охиригача курашганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, футболда омадсизликлар бўлиб туради. Бугун ютсанг, эртага ютқазасан. Бу футбол. Шогирдларимга ўйин давомида курашганликлари ва 200 фоиз куч билан ҳаракат қилганликлари учун раҳмат дейман. Энди навбатдаги ўйинда тайёргарлик кўрамиз.

Биринчи бўлимдан кейин 0:1 ҳисобида ютаётганимизда, футболчиларимга ҳимояга ётиб олмай, рақибни қарши ҳужумда жазолаш лозимлигига кўрсатма бергандим. Йигитлар охиригача яхши ҳимояланишди. Ўйин жуда асабий ва курашлар остида кечгани учун ҳам майдонда қўполликлар ва жазоланишлар кўп бўлди.

Клубимизга раҳбарият томонидан имконқадар яхши эътибор қаратилмоқда. Жамоамизнинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳозирда маҳаллий ёшларга кўпроқ эътибор қаратаяпмиз. Вазифамиз эса “Хоразм” ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд этиши учун интилади.

Мавсумнинг иккинчи қисмида “А” гуруҳида ўзгаришлар катта бўлди. Айниқса, “Динамо” таркиби анча кучайтирилди. Қолаверса, барча жамоалар ўзаро ўйинларда бир-бирини енгиши мумкинлигини охирги турлар кўрсатмоқда. Фикримча, Про-Лига баҳслари охиригача мана шундай шиддатли курашлар остида ўтади.


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика