RU

Последние новости

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  1 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  0 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  20 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

Хомяков: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, бу менинг ишим эмас" Новости

Хомяков: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, бу менинг ишим эмас"

"Андижон" устози Александр Хомяков "Сурхон"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.

Изоҳга ҳожат йўқ. Рақибни ғалаба билан табриклайман, улар бу муваффақиятни кўпроқ хоҳлашди. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик - дея гап бошлади Александр Хомяков.

- Бугунги ўйиндаги ҳакамлик ҳақида фикр билдира оласизми?

- Йўқ, бу менинг ишим эмас. Қизишганда кераксиз гаплар айтгандан, совуқ каллага ҳаммасини кўриб чиқиш керак.

- "Андижон" ҳужумчиларига нима етишмади?

- Ҳужумчиларимизнинг ўйини умуман ўхшамади. Жамоа шундай ўйнашини тахмин қилгандим ва шундай ҳам бўлди. Бироқ ўйлаганларимизни амалга ошира олмадик. Ҳимоямиз ишончли туриб беради деб ўйлагандим, аммо бурчак зарбасидан сўнг гол қўйиб юбордик. Изоҳ бера олмайман. Аламли мағлубият. Ҳаёт давом этади, ишлашда тўхтамаймиз.

Муаммомиз ҳужумда ва ҳужумга ўтишда. Тўпни биринчи ўйин каби назорат қила олмаяпмиз. Тўп билан секин ишлаяпмиз. Ҳозирча қийинчиликлар кўп.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика