RU

Последние новости

01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  1 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  1 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  1 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  57

"Хитойлик Руни" Ўзбекистон билан ўйин олдидан қандай фикрда? Новости

"Хитойлик Руни" Ўзбекистон билан ўйин олдидан қандай фикрда?

Худди биз каби хитойликлар ҳам 31 август куни бўлиб ўтадиган Хитой - Ўзбекистон баҳсини интиқлик билан кутишмоқда.

Хитой терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ванг Ёнгпо (14-рақам) ФИФА расмий сайтига интервью бериб, бўлажак баҳс олдидан ўз фикрини билдирди.

Шуни айтиш лозим, бу футболчини мухлислар Хитойда "Хитойлик Руни" деб чақиришади. Хитой ўз майдонида Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этганида айнан унинг тўп узатишидан сўнг Ю Дабао ягона голни урганди. 

2015 йилдан бери терма жамоада ўйнаб келаётган "Хитойлик Руни" шундай дейди: 

- "Биз Ўзбекистон термасини мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Мақсад - фақат ғалаба. Ўйинни ютиб ўз мухлисларимизга қувонч улашишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон - кучли рақиб, менга бу жамоа ёқади. Улар яхши шаклланган ва футболни ҳам яхши ўйнашади". 

Ванг Ёнгпо бунгача "Шандонг Луненг" сафида тўп тепиб келаётганди. Эндиликда у "Тиянжин" клуби аъзоси ҳисобланади. Уни янги жамоага шахсан бош мураббийи Фабио Каннаваро таклиф этган. 

Яна бир қизиқ жиҳати, "Хитойлик Руни" 30 ёшида терма жамоага иккинчи бор Марчелло Липпи томонидан чақирув олди. У Липпи қўл остида биринчи бор Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб, бу ўйинда хитойликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ванг Ёнгпо италиялик мураббийга қуйидагича таъриф берди: 

- "Марчелло Липпи мураббий сифатида жуда кучли шахс. У бизга кўпроқ ҳужум қилиш ҳамда охиригача ўйнаш кераклигини айтади. Орқага ётиб олсак унга ёқмайди. Олдинлари биз биринчи голни уриб олгач орқада ўйнардик. Лекин Липпи яна ҳужумга ўтиш кераклигини айтмоқда. Тўғри, бизда имконият кам, лекин охиригача курашамиз. Буни мураббийимиз ҳам тинмай таъкидлаяпти".



Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика