RU

Последние новости

15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  19 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  3 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  8

Хитойга қарши 12-ўйин арафасида Новости

Хитойга қарши 12-ўйин арафасида

Бугун, 31 август куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хитой билан жуда муҳим ўйинда майдонга тушади.

Учрашув Ухан шаҳридаги "Wuhan Sports Center Stadium" стадионида бўлиб ўтади. Биз иккала жамоа ўртасидаги олдинги ўйинларни ёдга оламиз.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар жами 11 марта тўқнаш келишган. Бу ўйинларнинг олтитасида Ўзбекистон ғалабага эришган. Тўрт учрашувда чин юрти вакиллари зафар қучишган. Фақат бир бор томонлар "муроса кўчасини" танлашга мажбур бўлишган.

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дастлабки баҳс 1994 йилга бориб тақалади. Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинлари юртимиз футбол ишқибозларининг ёдидан ҳеч қачон чиқмаслиги аниқ. Ўша мусобақанинг финалида Рустам Акрамов бошчилигидаги жамоамизга Хитой терма жамоаси рақиблик қилганди. Голларга бой ўтган ўйинда вакилларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишган. Биздан голларга Игорь Шквирин, Сергей Лебедев, Азамат Абдураимов ҳамда Шуҳрат Мақсудов муаллифлик қилганди.



Бу жамоа билан навбатдаги тўқнашув 2 йилдан сўнг Бирлашган Араб Амирликларида содир бўлганди. 1996 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида ўтган мазкур ўйинда Ўзбекистон Хитойни 2:0 ҳисобида таслим қилишга муваффақ бўлганди. Ал Айн шаҳридаги стадионда ўтган учрашувда Игорь Шквирин ва Олег Шацких ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишга эришишганди.

ЖЧ-2002 саралашида Хитой ва Ўзбекистон икки бор гуруҳ босиқичида ўйин ўтказишган. 2001 йилнинг сентябрь ойида Бора Милутинович бошчилигидаги Хитой ўз майдонида Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистонни қабул қилган. Мезбонлар Ли Вейфенг ва Фан Жийи томонидан иккинчи бўлимда урилган голлар эвазига ўз тарихида илк бор Ўзбекистонни мағлуб этишганди - 2:0.

Тошкентда ўтган учрашувдан олдин Хитой аллақачон Япония ва Жанубий Кореядаги мундиалга йўлланма олиб бўлганди. Шу боис Милутинович юртимизга иккинчи таркибни олиб келганди. Ўзбекистоннинг тақдири эса параллель ўйинга боғлиқ эди. Николай Ширшовнинг сўнгги дақиқада узоқ масофадан урган голи "Пахтакор"ни ларзага келтирганди. Бироқ бу ғалаба амалда биз учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаганди ўшанда.

Шундан кейин олти йил давомида бу жамоалар ўзаро умуман ўйин ўтказишмади. 2007 йил март ойида Макаода ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Рауф Инилеев бошчилигидаги жамоамиз ўшанда Осиё Кубоги мусобақасида тайёргарлик кўраётганди. Бу баҳсда хитойликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишганди. Ўзбекистон сафида Владимир Шишелов ўзини кўрсатганди. Ҳимоячимиз Ботир Қораев эса автогол соҳиби бўлганди.



Ўша йил йил ушбу жамоалар Осиё Кубоги финал босқичида тўқнаш келганди. Гуруҳнинг сўнгги турида вакилларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишга муваффақ бўлганди. Максим Шацких, Тимур Кападзе ҳамда Александр Гейнрих рақиб дарвозасини ишғол қилишганди - 3:0. Ҳозирга қадар ушбу ғалаба ўзаро учрашувлардаги Ўзбекистоннинг энг йирик ғалабаси бўлиб турибди.

Орадан тўрт йил ўтиб Қатарда ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида ҳам бу икки жамоанинг йўллари кесишганди. Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоамиз ўшанда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганди. Биздан Одил Аҳмедов ҳамда Александр Гейнрих ўз номларини таблога ёздириб қўйишганди.

Сўнгра бу жамоалар кетма-кет икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказишди. 2011 йил Хитойнинг Кунминг шаҳрида ташкил этилган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришишганди.

Икки йилдан кейин Хитойнинг Хуххот шаҳрида ўтказилган баҳсда вакилларимиз илк бор бу рақибни унинг майдонида мағлуб этишга муваффақ бўлишганди. Улуғбек Бақоев ҳамда Сервер Жепаровнинг голига мезбонлар бир марта жавоб беришганди - 2:1. Бу ўйиндан кўра унинг атрофидаги воқеалар кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Жанубий Корея билан муҳим баҳсдан олдин ўтган учрашувдан қайтишда Ўзбекистон терма жамоаси об-ҳаво туфайли анчагина қийналиб Сеулга етиб борганди ва якунда Жанубий Кореядан мағлуб бўлиб қайтганди.



2015 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичида ҳам жамоалар ўзаро ўйин ўтказишганди. Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтган учрашувда чин юрти вакиллари 2:1 ҳисобида иродали ғалабани тантана қилишганди. Аслида ўйинда Одил Аҳмедов ҳисобни очганди, бироқ иккинчи таймда рақиблар иккита гол уриб 3 очкони илиб кетишганди.

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги энг сўнгги ўйин 2016 йил 11 октябрь санасида Тошкентда бўлиб ўтган. "Бунёдкор"да ўтган баҳсда Марат Бикмаев ва Отабек Шукуров томонидан урилган голлар Ўзбекистонга ғалаба келтирганди - 2:0.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика