RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1049

Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди Новости

Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди

Жаҳон чемпионатининг "Е" гуруҳи 1-турида Швейцария ва Эквадор жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Учрашувни ҳар иккала жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтишга шошилишмади. Швейцария асосан қанотларини фаоллаштириб, рақиб нуқсонини излашга киришди. Лекин уларнинг дастлабки режалари иш бермади. Эквадор кўпроқ тезкор қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Штефан Лихштайнер ўз қанотида рақибини қўли билан ушлаб, тўхтатиб қолди. Ўйинни бошқариб борган Равшан Эрматов бу вазиятда Эквадор фойдасига жарима зарбаси белгилади. Жарима тўпидан етказиб берилган тўпни Эннер Валенсия боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:1.


Бундан воқеалар ривожини кутмаган Оттмар Хитцфельд шогирдлари дарҳол олдинга инитилишди. Кетма-кет ҳужумларни уюштирган швейцарияликлар таркибида сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмади. Биринчи бўлимда Оттмар Хитцфельд жамоаси рақиб дарвозаси томон нақд ўнта зарба йўллашди. Шуларнинг еттитаси дарвозага аниқ борди. Лекин Эквадор посбони Александер Родригез ишончли ҳаракатлари билан жамоасидан голлардан қутқариб турди.

Танаффусда Оттмар Хитцфельд жамоаси таркибида ўзгариш киритди. Стокер ўрнига майдонга туширилган Меҳмеди мураббий ишончини тезда оқлади ва 48 - дақиқада Эквадор дарвозаси томон йўл топа олди, 1:1.

Швейцария киритган тўпдан кейин ҳам ҳужумлар сонини камайтирмади. Имкон қадар вазиятлар яратиб, рақиб дарвозаси томон интилди. 


Учрашувнинг 70 - дақиқасида Йосип Дрмич Эквадор дарвозасига иккинчи голни киритди, аммо бу вазиятда Баҳодир Қўчқоров байроқчасини кўтарди ва ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. Такрорий лавҳада шу нарса кўриндики, тўп узатилаётган паллада Йосип Дрмич оффсайдда эди. Аммо тўп Эквадор ҳимоячига тегиб Дрмичга келди. Бу вазиятда Равшан Эрматов голни инобатга олмади ва тўп узатилаётган вазиятдаги ҳолатни ҳисобга олиб, оффсайд қайд этди.

Шундан сўнг ҳар иккала жамоа аъзоларида рақиб дарвозасини нишонга олиш учун имкониятлар бўлди. Фон Берген бир вазиятда Швейцарияни голдан қутқариб қолди.

Оттмар Хитцфельд шу куни ўйини қовушмаган Йосип Дрмич ўрнига Сеферовични майдонга ташлади. Энг қизиғи, Хитцфельд бу қарори ҳам амалда наф келтирди.

Учрашувга қўшиб берилган сўннги дақиқаларда Эквадор ажойиб вазиятга эга бўлди. Антонио Валенсия ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва қулай вазиятга турган жамоадошига тўпни узатди. Аммо қаердандир Беҳрами пайдо бўлиб, жуда чиройли ҳаракат билан тўпни ундан олиб қўйди ва жамоасининг тезкор ҳужумини бошлаб берди. Майдон марказида эквадорлик футболчи Беҳрамини "подкат" билан тўхтатмоқчи бўлди. Лекин Беҳрами йиқилганлигига қармасдан, ўрнидан туриб жамоаси ҳужумини ривожлантирди. Чап қанотга жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни захирадан майдонга тушган Сеферович Эквадор дарвозасига аниқ йўллади ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўўрнатди, 2:1!

Оттмар Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди

Равшан Эрматов бошқариб борган ўйинда Швейцария жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди.


ШВЕЙЦАРИЯ - ЭКВАДОР - 2:1 (0:1)

Бразилиа. "Манэ Гарринча" стадиони. 21:00

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)

Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия)

Голлар: Меҳмеди 48, Сеферович 90+3 - Э.Валенсия 22.

Швейцария: Бенальо, Лихтштайнер, Журу, фон Берген, Родригес, Бехрами, Инлер, Шакири, Жака, Штокер (Меҳмеди, 46), Дрмич (Сеферович, 75).
Эквадор
: Домингес, Паредес, Гуагуа, Эрасо, В.Айови, А.Валенсия, Нобоа, Монтеро (Рохас, 77), Э.Валенсия, Кайседо, Груезо.

Огоҳлантиришлар
: Паредес 53. Журу, 84.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика