Хет-трикка эришган ҳужумчи, мағлуб бўлган дарвозабон, Россиядан қайтган футболчи ва "Сурхон" устози: Суперлигада 7-тур лауреатлари
26 апр 2023 12:46
Новости
Хет-трикка эришган ҳужумчи, мағлуб бўлган дарвозабон, Россиядан қайтган футболчи ва "Сурхон" устози: Суперлигада 7-тур лауреатлари
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.
"Бунёдкор" посбони Суҳробжон Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Ўтган турда ҳам энг яхши дарвозабон бўлган Султонов "Сурхон"га қарши баҳсда ҳам кўплаб сейвлар намойиш этди. Гарчи жамоаси мағлуб бўлса-да Султоновни энг яхши деб топдик. Шундай қилиб "Бунёдкор" дарвозабони бу мавсум учинчи марта энг яхши посбон бўлди.

"Андижон" легионери Рубин Хебай Championat.asia талқинига кўра 7-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.
"Металлург"га қарши баҳсда 3та гол урган ва битта голли узатма берган Хебай жамоасининг йирик ғалабасига катта хисса қўшди. Якунда "Андижон" 5:0 ҳисобида зафар қучди ва 11 йилдан сўнг битта ўйинда 5та гол урди.

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг "Турон" дарвозасига урган голи Championat.asia талқинига кўра 7-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб топилди.
Аутдан ташланган тўпни Абдуҳолиқов Ўруновга қулай тарзда узатиб юборди, у ёғига эса Остон тезкор рейд билан жарима майдонига кириб гол уришга эришди.

Сергей Токов Championat.asia талқинига кўра 7-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.
Пешқадамлардан бири бўлган "Бунёдкор"га қарши баҳсда "Сурхон" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Қалдирғочлар"нинг мавсумда илк бор майдонни бошларини эгик ҳолда тарк этишларига сабабчи бўлган Сергей Токов бошчилигидаги мураббийлар штаби энг яхши деб топилди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии