Херардо Мартино “Барселона”ни тарк этиши мумкин
26 фев 2014 15:40
Новости
Херардо Мартино “Барселона”ни тарк этиши мумкин
“Барселона” клубининг амалдаги бош мураббийи Херардо Мартино мавсум сўнгида жамоани тарк этиши мумкин, деб хабар беради испан ОАВ.
Каталонияликлар клуби раҳбарияти жамоага бош мураббийлар бўлиши мумкин бўлган номзодлар номига ҳам аниқлик киритиб бўлди, деб хабар беради Sport.es.
Шундай қилиб Мартинонинг ўрнига “Барселона”га Юрген Клопп (“Боруссия” Дортмунд), Диего Симеоне (“Атлетико”), Эрнесто Вальверде (“Атлетик”), Луис Энрике (“Сельта”) ёки Андре Виллаш-Боаш келиши мумкин.
Таъкидлаб ўтиш керак, Херардо Мартинонинг “Барселона” билан тузган шартномаси 2015-йилгача мўлжалланган.
Комментарии