RU

Последние новости

21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  26 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6

Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" ўртасидаги учрашувдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўтган сафарги мағлубиятдан сўнг раҳбарият ва мухлислар олдида ўзимизни оқлашимиз керак эди. Футболчилар ҳам шунга яраша курашишди. "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик деб ўйлайман. Қарши ҳужумларда рақибни ушлашни режа қилгандик. Бизда ҳам етарлича вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Биринчи давра якунланаётганига қарамай, йигитлар 120 дақиқа давомида тўхтамай югуришмоқда.  Пенальтиларни яхшироқ ижро этсак ҳам бўлар эди, лекин бу ҳақда бир нима дейиш қийин. Бугунги учрашув натижага мос бўлди" - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров бугунги учрашув ҳақида.

- Пенальтилар сериясидан олдин дарвозабон Азиз Исоқовни майдонга тушириш мумкинмиди? У ўтган мавсумда "Металлург"га қарши ўйинда учта зарбани бартараф этган эди.

- 90 дақиқада ҳам шу ҳақда ўйлагандим. Экстра таймлар давомида футболчини алмаштириш мумкин эмас, фақатгина танаффусда Исоқовни майдонга туширишимиз мумкин эди. Исоқовни майдонга туширсак, бошқа футболчини захирага олиш имкониятидан маҳрум бўлардик. Бир футболчимиз чарчаб қолди ва кичик жароҳати бор эди. Режа бўйича Азиз майдонга тушиши керак эди, у чигил ёзди машғулотларини бошлаб юборган эди.

- Андро Гиоргадзе ҳақида гапириб ўтсангиз.

- Андро Гиоргадзе, Аслиддин Тоштемиров ва Жасур Ёқубов жароҳатда. Учта марказий ҳимоячимиз жароҳатланган. "Машъал"га қарши ўйинда ҳам шундай ҳолат эди. Ҳозир бор-йўғи битта дона марказий ҳимоячимиз Алишер Салимов бор. Бошқа футболчиларнинг улар жароҳатланган ҳимоячиларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

- Икки нафар футболчи пенальтилардан унумли фойдалана олмади. Улар машғулотларда 11 метрлик зарбаларни ижро этишармиди?

- Ҳа. Ҳар машғулотда пенальти тепишар эди. Бундай вазиятда жуда катта руҳий босим бўлади. Зўр ижрочи ҳам энг сўнгги вазиятда қарорини ўзгартириб юбориши мумкин. Футболчилар ўзига керакли хулосалар чиқариб олишади деган умиддаман. Мураббий сифатида уларни айблай олмайман.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика