RU

Последние новости

11:23Ўзбекистонлик ҳакам бугун 2 учрашувда иш олиб боради  0 11:10Футзал. Бугун Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини бошлайди  0 11:03Расман. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси янги мавсумни «Бунёдкор»да бошлайди  1 10:57«Манчестер Сити» ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттиради  1 10:48АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида  1 10:31«Краснодар» тарбияланувчиси «Сурхон» кўригидан ўтмоқда  1 10:05Бир қатор тажрибали футболчилар «Хоразм» йиғинида иштирок этмоқда  2 09:47Ислом Исмоилов: "Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Барча рақибга қарши ўйнашимиз керак бўлади"  1 09:22«Насаф» сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчи «Қўқон-1912» йиғинига қўшилди  6 08:49Суперкубокни қўлга киритган Флик учрашув якунидан ўнг нималар деди?  21 08:15«Бунёдкор»нинг учта жамоасига янги бош мураббийлар тайинланди  5 07:48Анчелотти «Эл Классико»даги йирик мағлубият сабабини маълум қилди  30 06:05"Эл класико". "Реал Мадрид" – "Барселона" 2:5, "Барселона" ўтган йилги финал учун реванш олди  24 05:45Англия кубоги. "Арсенал" ўз иштирокини учинчи босқичда якунлади, "Манчестер Юнайтед" сафарда ғалаба қозонди  15 05:35А Серия. "Наполи" 15-ғалабасини қўлга киритди  0

Хайр, кичик сеҳргар. Нега биз Уэсли Снейдерни унутмаймиз? Новости

Хайр, кичик сеҳргар. Нега биз Уэсли Снейдерни унутмаймиз?

Сўнгги яратувчилардан бири футбол майдонидаги фаолиятини якунлади.

Уэсли Снейдер фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. "Утрехт" билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи бир қанча вақт ўтиб фикридан қайтди ва бутсаларини михга илди. 35 ёшга тўлган Снейдер яна бир неча мавсум тўп тепиши мумкин эди, аммо унинг фаолияти якунига етиб бўлганди. Унга даҳшатли мавсум учун "Олтин тўп" беришмаганида ҳаммаси тугаган. Қолган ҳаммаси қисқа муддатли портлашлар бўлди.

Снейдер 2010 йилда ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди. Нега ўшанда "Олтин тўп"ни Чемпионлар лигаси ғолиби ва ЖЧ вице-чемпионига эмас, балки ва ЛаЛигада зафар қучган Лео Мессига беришгани тушунарсиз. Умуман олганда бу жуда аламли ва тушунтириб бўлмайдиган ҳикоя.


Снейдер Жозе Моуринью қўл остидаги ўта кучли "Интер"нинг бир қисми бўлган. Таркибда Диего Милито, Камбьяссо, Занетти ва Матераццилар бўлган.

Голландиялик барча турнирларда ўз жамоасининг етакчиси бўлган. Чемпионлар лигасида "Челси"ни "кўмди", "Барселона"га "эшикни ёпди". Ўшанда ҳеч ким Мессини майдонда кўрмади... Финалда "Бавария"га ҳеч қандай имконият берилмади. Уэсли голли пас берди ва фаолиятидаги асосий ғалабани нишонлади. Шу турнирнинг ўзида у "Олтин тўп"га муносиб иш қилганди, аммо ўша йил жаҳон чемпионати ҳам ўтказилди.


Снейдер Голландияни финалгача олиб чиқди. Бешта гол, чиройли ўйин ва етакчилик сифатлари - Уэслининг ўша йиллардаги асосий хотираларига айланди. Голландиялик чорак финалда ўзининг сеҳрли боши билан Бразилия терма жамоаси дарвозасига гол урди. Эртак финалда якунига етди, аммо бундай мавсумни жуда камчилик такрорлай олиши мумкин. Умуман олганда у ҳаммани ҳайрон қолдирди, бироқ сайёрамизнинг энг яхши футболчисини аниқлайдиганлар ҳамманинг сафига кирмаса керак. Снейдер хатто кучли учликка ҳам кирмади! Футболчи буни ҳақоратдек қабул қилди.


"Манчестер Юнайтед"га "йўқ" деди

Буюк "Интер"ни бошқа кўрмадик. Моуринью максимал натижага эришиб, ветеранлар жамоасини тарк этди. Снейдер бошқа ҳеч қачон 2010 йилдаги даражага яқин келмади, аммо бунга фақат йўқолган мотивация эмас, балки чарчоқ ҳам сабаб бўлган. Голландиялик сўнгги интервьюда фаолиятининг сўнгги саккиз йилида нега жон бериб футбол ўйнамаганини тушунтирди.

"Буни якунлаш вақти келди. Етти ёшдан бери футбол ўйнайман. Ҳеч қачон эркин инсон бўлмаганман. Шанба ва якшанба кунлари дам олиш, туғилган кунни нишонлаш ёки дафн маросимларига бориш учун вақт бўлмаган. Футбол қонимда бор, аммо қиладиганимни қилиб бўлдим".

Снейдер бу сўзлар билан ҳаммасини очиқчасига тушунтирди. Буюк ярим ҳимоячининг бахти ва трагедияси. Уэсли "Олтин тўп" воқеасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"да фаолиятини қайтадан қуриши мумкин эди. 2012 йилда шахсан Алекс Фергюсоннинг ўзи голландиялик сеҳргарни МЮда кўришни истаган ва уни Робин ван Перси билан тандем бўлишини тасаввур қилган, аммо трансфер амалга ошмади. Ҳамма Уэсли МЮ ёки бирор топ-клубни танлашини кутганди, бироқ голландиялик пул кетидан Туркияга йўл олди. Хотиржам ҳаёт муҳимроқ.


Пул ва тинчлик

Снейдер сўнгги йилларда фақат пул ишлади. Туғри, Туркияда у баъзида маҳоратини кўрсатар эди, бироқ даража аввалигек бўлмади. Истанбулда голландияликни яхши кўриб қолишди, аммо футболчи бунга шунчаки ишдек қаради. Буюк плеймейкер шунчаки шартномаси якунланишини кутди. Уэсли 2017 йилда яна юқори савияга қайтишни истаб қолди ва "Ницца"га ўтди. Бироқ Францияда у аввалги ўйинчи эмаслигини тушуниб етди. Кейин у Қатарга йўл олди.

Ижодкор футболчи учун майдонда вазиятлар яратиб, жамоа учун керакли эканлигини ҳис қилиш муҳим. Уэсли сўнгги саккиз йилни худди зерикарли офисдаги ишга боргандек ўтказди.


Мерос

Биз голландияликнинг сўнгги саккиз йилдаги ўйинини эмас, балки 2010 йилдаги фантастик ҳаракатларини эслаймиз. У сўнгги классик плеймейкерлардан ҳисобланади. Бироз дангаса, аммо яхши ўйини учун ҳамма нарсани кечириш мумкин. Ўнлаб йиллардан сўнг унинг Туркия ва Қатардаги саёхатлари унитилади, бироқ ЖЧдаги голлари ҳамда Чемпионлар лигасидаги муваффақияти доимо ёдда қолади. Уэсли қўлидан келган ҳамма ишни қилди, аммо бир куни унинг индивидуал маҳоратига етарлича баҳо бермасликларини тушуниб етди. Снейдер тўп тепишдан чарчади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика