Хави қийин ғалабадан сўнг "Барса"даги муаммолар ҳақида гапирди
05 янв 2023 08:02
Новости
Хави қийин ғалабадан сўнг "Барса"даги муаммолар ҳақида гапирди
"Барселона" бош мураббийи Хави Испания кубоги 1/16 финали доирасида "Интерсити"га қарши ўйиндан сўнг (4:3) ўз фикрларини билдирди.
"Кубокда бунақаси бўлиб туради. Биринчи дивизионнинг еттита жамоаси мусобақадан чиқиб кетди. Ўз ишимизни қийинлаштириб юбордик. Биз рақибга кўп имконият яратиб бердик. Бизда қўшимча вақтгача ғалаба қозониш имонияти бор эди, аммо буни амалга оширмадик. Хурсанд холда кета олмаймиз. Ўйинни тугатиб қўйиш учун ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам куч етмаяпти. Куч камлиги мени ташвишга соляпти.
Айниқса ҳужумда. Биз ўйин тақдирини тезроқ ҳал қилиб қўйишимиз керак эди. Ўз ишимизни ўзимиз қийинлаштириб қўйдик", - деди Хави.
Эслатиб ўтамиз, "Интерсити" Испания учинчи дивизиони жамоаси ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии