RU

Последние новости

08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  0 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  0 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  1 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  27 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  87 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  19 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9

Харт: "Манчестер Сити"да иложи борича кўпроқ қолмоқчиман" Новости

Харт: "Манчестер Сити"да иложи борича кўпроқ қолмоқчиман"

"Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолаш арафасида турган, Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Хартнинг таъкидлашича, у амалдаги мамлакат чемпионлари сафида иложи борича кўроқ қолмоқчи.

27 ёшли дарвозабоннинг "Сити" билан шартномаси 2015 йилнинг 30 июнигача амал қилади. "Шаҳарликлар" Харт билан янги битим имзолашга яқин турибди.

"Қандай қилиб бу ерда бахтсизман дейишим мумкин? Мен бу клубни севаман. "Сити" мени жамоам эканлигини ҳис қилиб турибман ва бу ерда иложи борича кўпроқ қолмоқчиман.

Шартнома шартлари ўзгариши кераклигини биламан. Аммо бу саволларни агент ҳал қилади. Бу клубда бахтлиман ва тез орада жамоа билан янги битим имзолайман деб умид қиламан" - дейди Харт.

Харт 2006 йилда "Шрусберидан" "Манчестер Сити"га 600 минг фунт эвазига кўчиб ўтган. Ҳозирги кунда унинг трансфер баҳоси 14 млн фунт.

Дарвозабон "Манчестер Сити"да икки бор миллий чемпионатни (2011/12, 2013/14) ва бир мартадан Англия Кубоги (2011), Англия Суперкубоги (2012) ва Англия лига Кубогини (2014) қўлга киритган. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика