Харри Кейн Тухелнинг "Бавария"дан кетаётганидан хафа. Футболчини клубга ўтишга айнан Томас кўндирганди
13 мар 2024 21:23
Новости
Харри Кейн Тухелнинг "Бавария"дан кетаётганидан хафа. Футболчини клубга ўтишга айнан Томас кўндирганди
Харри Кейн жамоа бош мураббийининг кетиш ҳақидаги қароридан норози.
"Бавария" клуби ҳужумчиси Харри Кейн жамоа бош мураббийи Томас Тухелнинг ёзда клубдан кетиш ҳақидаги қароридан хафсаласи пир бўлди. Эслатиб ўтамиз, мураббий мавсум якунлангач "Бавария"ни тарк этишини расман маълум қилганд.
Харри Кейн эса Тухель "Бавария"да қолмаслигидан хафа бўлган. Сабаби, ҳужумчини ўтган ёзда Мюнхен клубига ўтишга айнан Тухель кўндирганди. Албатта, Кейн профессионал сифатида Тухелнинг қарорини тўғри қабул қилган, аммо шунга қарамай бундан ранжиган.
Маълумот учун, айни вақтда "Бавария" Бундеслигада пешқадамдан 10 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Харри Кейн эса ушбу мавсумда "Бавария"нинг тўпурари бўлмоқда. Англиялик форвард 25 ўйинда 30 та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии