Хамес 2019 йилнинг ёзида "Реал" у хоҳлаган клубга ўтишига қарши бўлганини тан олди
24 июн 2020 18:47
Новости
Хамес 2019 йилнинг ёзида "Реал" у хоҳлаган клубга ўтишига қарши бўлганини тан олди
"Ўтган ёзда менга Испания чемпионати клубларидан биридан яхши таклиф бўлганди, аммо "Реал" бу таклифни рад этди. Бу жамоанинг номини айта олмайман. Мен аллақачон битим якунланди деб ўйладим, аммо "Реал" мен хоҳлаган клубимга ўтишга рози бўлмади.
Мени бошқа клубга сотиб юборишмоқчи бўлишди. Италия ва Хитойдан таклифлар бўлди, аммо улар менга қизиқ эмас эди. Агентимга Хитойга аниқ кетмаслигимни, ҳали ҳам Европада юқори даражада ўйнай олишимни айтдим", - дейди Родригес.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ўтган ёзда Хамесни трансфер қилишга яқин эди. Аммо, "қироллик клуби" президенти Флорентино Ферес "Атлетико"дан учралган 3:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, рақибни кучайиб кетишини хоҳламаган ва уни "матрасчилар" таркибига қўйиб юбормаган эди.
Комментарии