RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1052

Воқеа. Тез ёрдам йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди Новости

Воқеа. Тез ёрдам йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди

Мен учун инсоннинг соғлиги ҳар нарсадан устун. Тушунамиз, ютиш, ютқазиш - футболнинг бир бўлаги, аммо ҳар қандай спортда биринчи навбатда инсон саломатлиги туради.
Футбол - оғир ўйин, кутилмаганда жароҳатга йўлиқишинг ҳеч гап эмас. Худога шукур тиббиёти ривожланган бир мамлакатда яшаяпмиз. Атрофимизда саломат ёмонлашганда хабар оладиган кишилар кўп. Чунки биз бировнинг жони оғриб турганда беэътибор қараб турмайдиган халқмиз.



Кеча бўлиб ўтган ПФЛ Кубогининг бир ўйинида жамоа шифокорлари зудлик билан икки футболчига тез тиббий ёрдам кўрсатишмаганида ўша ўйинчиларнинг аҳволи оғирлашиб, керак бўлса мия чайқалиши юз бериб, майдоннинг ўзидаёқ футболчиларга бир нарса бўлиши мумкин эди. Хайрият, бундай бўлмади ва футболчилар оқ "Ласетти"да шифохонага етказилди.



Гапни бир бошдан бошлаймиз. Кеча "Бунёдкор" стадиони ҳудудида жойлашган сунъий майдонда ПФЛ Кубоги мусобақаси доирасида "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви ўтказилди. Бу ўйин аслида соат 14:00да Чиғатойдаги майдонда бошланиши керак эди. Бироқ нима учундир ўйин жойи ва вақти ўзгарди: "Бунёдкор" майдонига соат 16:30га кўчирилди. Кўчирилиш сабабларидан хабаримиз йўқ, лекин муҳими бу эмас.



Муҳими шуки, ўйинга Тез ёрдам машинаси чақирилмади. Энди буям бир ўртоқлик ўйинларига ўхшаш мусобақа-да, ким ҳам жароҳат оларди деган ўй кечган бўлиши мумкин жамоалар хаёлидан. Аммо футбол - курашга бой спорт тури, футбол бу ўтириб ўйналадиган шахмат эмас. Хуллас, кечаги ўйиннинг иккинчи тайми давом этаётган бир пайтда икки футболчи тўп учун ҳаводаги курашда бир-бирига боши билан урилиб кетди. "Қарс" этган товуш чиқди ва шу заҳоти иккала футболчи ҳам ерга қулади. Жамоа шифкорлари зудлик билан майдонга тушиб кетишди, ўйин қанчадир дақиқага тўхтатилди.



Тўқнашув Қаҳрамон Маҳамаджонов ва Абдумалик Абдуллаев ўртасида юз берди. Учрашув назоратчиси нима қилишни билмай қолди, кимгадир қараб "Тез ёрдам қани?" деди, аммо Тез ёрдам айтилмаган экан. Клублар шошиб қолишди, бир қадам нарида 16-шаҳар касалхонаси жойлашган эмасми, бир оғиз қўнғироқ қилинганда Тез ёрдам етиб келмасмиди? Охири нима бўлди дерсиз? Ҳар иккала футболчини мураббий, шифокор ва футболчилар кўтариб олишди ва кимнингдир оқ "Ласетти"сига ўтказишди. Хайрият, тўқнашув натижасида ҳушидан кетган ўйинчилар кўп ўтмай ўзларига келиб олишди, йўқса Тез ёрдамнинг йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди.



Маълумки, ПФЛ Кубоги мусобақаси учун иккита стадион (ЎФФ ва Чиғатой сунъий майдони) ажратилган. Бироқ айрим клублар ўз билганидан қолмасдан, ўйинларни ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа кўчиришяпти. Бунинг устига бошланадиган вақтлар ҳам ўзгаряпти. Бизлар эса қаерга боришни билмай ҳалакмиз. Шу ўринда ПФЛга ҳам айтадиган гапимиз бор: ташкилот бирорта мусобақани ўтказадиган бўлса, бундоқ тузукроқ ўтказсин, йўқса умуман ўтказмай қўя қолсин.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика