RU

Последние новости

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  0 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  23 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  2 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  7 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   12 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  19 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

Воҳид Зокиров: «Бунёдкор» стадиони янги мавсумга тайёр» Новости

Воҳид Зокиров: «Бунёдкор» стадиони янги мавсумга тайёр»

17 февраль куни Тошкентда юртимиздаги дастлабки расмий ўйин ўтказилади.
«Бунёдкор» Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффида БААнинг «Ал-Жазира» клубини қабул қилади. «Бунёдкор» стадиони директори Воҳид Фарҳодович Зокировга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Воҳид Фарҳодович, кўплаб мухлисларга майдон ҳолати қизиқ? ОЧЛ ўйинига тайёргарлик қандай?
- Мухлислар хотиржам бўлишлари мумкин, майдон ўйинга тўла тайёр. Ўтган йил охирида майдонга уруғ сепганмиз. Иститиш тизими ва бошқа жиҳозлар ёрдамида чимни керакли даражага келтирдик. Шу боис майдон халқаро талабларга тўла жавоб беради.

- 12-17 феврал оралиғида пойтахтда ёғингарчиликлар кузатилиши тахмин қилинмоқда. Бу майдон сифатига таъсир қилмайдими?
- Дренаж тизими, насослар ва бошқа жиҳозлар бизга ҳар қандай об-ҳавода ўйинни ўтказиш имконини беради. Тестлар вақтида майдон барчасига чидаб берди.

- Қизиғи Осиё чемпионлар лигаси доирасида ушбу стадионда умуман гол урилмаган. Бунга сабаб қилиб майдоннинг ўша вақтдаги ҳолатини кўрсатишган. Нима деб ўйлайсиз 17 февралда бу анъана бузилармикин?
- Голларни кўришни истаётган мухлисларни тўғри тушунаман. Биз ҳам самарадор футбол тарафдоримиз. Бу кўп жиҳатдан футболчиларнинг маҳоратига боғлиқ. Биз мураббий ва футбочлилар фикрлари билан қизиққандик. Уларнинг айтишича бу майдонда тезкор футбол ўйнаш ва голлар уриш мумкин. 17 февралда голлар «Бунёдкор» рақиби дарвозасидан ўрин олишини истаймиз.

- Ўйин учун чиқарилган чипта нархлари маълумми?
- Чипталар оддий секторлар учун 13 минг сўм, CIP сектори учун 30 минг сўмдан сотилмоқда.

- Мухлисларга стадионда қандай қулайликлар яратилади? Ташрифчиларга стадион ҳудудида қандай хизматлар таклиф қилинади?
- Февралда об-ҳаводан хавотир олиш табиий ҳол. Стадионга келган мухлислар ҳар қандай об-ҳаво шароитида бемалол ўйинни кузатишлар мумкин. Стадион томи уларни ёғингарчиликдан сақлайди. Комплекс ҳудудида тамаддихоналар бор. Уларнинг сони томошабинларга тез ва қулай тарзда овқатланиш имконини яратади.

- Томошабинлар савол билан мурожаат қилишмоқда: видеотаблода ўйиннинг хавфли вазиятлари такроран намойиш этиладими?
- Бу ерда ҳеч қандай ёрдам бера олмаймиз. ОЧЛ регламентига кўра стадион видеотаблосида хавфли вазиятларнинг такрорий лавҳаларини намойиш этиш мумкин эмас. Ўйиндан олдин ва танаффус вақтида «Бунёдкор»нинг олдинги ўйинларда урган голларини намойиш этамиз.

- Шахсан сиз "Бунёдкор" - "Ал-Жазира" учрашувидан нималар кутаяпсиз?
- Тажрибали футболчилар иштирокидаги чиройли, қизиқарли ўйин гувоҳига айланмоқчиман. Шунингдек, йигитларимиз араб жамоасини мағлуб этишларини истайман.

- Янги мавсум олдидан мухлислар тилакларингиз…
- Футбол мухлисларига мавсум давомида қизиқарли ўйинлардан мароқ олишларини тилайман. Томошабинлар стадионлар трибуналарини тўлдириб ўз севиклиларини қўллаб-қувватлашсин. Биз эса уларга барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиламиз. Янги мавсумда ўзбекистонлик футболчиларга омад!

Омонбой Тўхтамирзаев суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика