RU

Последние новости

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Воҳид Холбоев: "Ёзёвон"нинг майдони жуда ёмон ҳолатда бўлганини барча кўрди" Новости

Воҳид Холбоев: "Ёзёвон"нинг майдони жуда ёмон ҳолатда бўлганини барча кўрди"

Ўзбекистон Про-лигаси 13-туридан ўрин олган "Ёзёвон" - "Нурафшон" (1:1) учрашувдан кейин меҳмонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Стадион жуда ёмон аҳволда эди. Аввалига стадион билан кураш олиб бордик. Бироз вақт ўтиб, ёмон бунга кўникиб олдик. Унгача бир голни ўтказиб юбордик. Ёш футболчимизнинг кичик эътиборсизлиги ва дарвозабоннинг кичик хатоси туфайли дарвозамиз ишғол этилди. Аммо шундан кейин биз яхши ўйин кўрсатдик. Ўйинда рақиблар деярли ҳужум қилишмади. Бири гол билан якунланди, аслида буни хавфли ҳужум ҳам деб бўлмасди. Яна бир ҳужум эса пенальтига олиб келди. 11 метрлик жаримани посбонимиз қайтаришга муваффақ бўлди. "Ёзёвон"нинг олдинги ўйинларини кўрмадим. Балким бу жамоа бизга қадар яхши ўйин кўрсатгандир. Бироқ бугун биз рақибдан анчагина кучли эдик, бунинг яширадиган ҳеч қандай жойи йўқ. "Ёзёвон" бизнинг мезбонлигимиздаги учрашувда яхши ўйин кўрсатишганди. Бугун эса мен кутгандек кураша олишмади.

Фарруҳ Шотурсунов, Орифхўжа Абдуҳолиқов каби футболчиларда кўплаб имкониятлар юзага келди. Аниқ айта оламан, бугун илк марта захирадан тушган футболчиларимизнинг барчаси ўзига билдирилган ишончни оқлашди. Кўплаб вазиятлар юзага келган бўлса-да, ўз услубимиздан чекинмадик. Кичик паслар орқали кўплаб ҳужумлар уюштирдик. Шогирдларим ҳеч қачон узоқ масофаларга тўпни тепиб юборишмайди. Бу эса бизнинг энг яхши жиҳатларимиздан бири.

Ўтган учрашувда Абдуғани Камолов жароҳат олганди. Шукурки, унинг ўрнига туширилган бошқа футболчи яхши ҳаракат қилди. Анча вақтдан буён асосий таркибда кўриниш бермаган Орифжон Ҳакимжоновнинг ўйини қовушди. Бугун ҳимояда қилинган кичик ўзгаришлар муаммоларни туғдирмади.

Бугун кўп бора футболчиларнинг позициясини ўзгартирдим. Бир неча йўқотишлар борлиги сабабли Муроджон Тўйчибоевни ўнг қанот ярим ҳимоясига олиб ўтдик. Орифхўжа Абдуҳолиқов ва Элбек Равшановларни иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун олиб қўйгандим. Улар захирадан тушиб, ўзларини кўрсата олишди. Айниқса, бугун марказдаги футболчиларимиз ўзларидан аъло даражадаги кўрсата олишди деб айта оламан. Фарруҳ Шотурсунов 3 ўйинда қатнашмагани ўз таъсирини ўтказди, вазиятлардан фойдалана олмади. Бугун ғалаба қозонишни ният қилгандик. Аммо дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Мақсадимиз - мана шу поғонада қолиш.

Ўзим ишлаган собиқ жамоам "Локомотив-БФК"ни илк очкоси билан табриклайман. Сўнгги вақтларда улар кучли ўйин кўрсатаётганди. Мана жамоа бугун дуранг ўйнади. Уларнинг ғалабали онлари ҳали олдинда. Клуб бош мураббийи Леонид Сенкевичга мавсумнинг қолган қисмида омад тилайман.

Ўзбекистон - Уругвай? Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар жамоага омад тилайман. Албатта, жисмоний жиҳатдан ватандошларимиз Уругвай футболчиларига тенг кела олишмайди. Аммо биламан, бугун Тимур Кападзе футболчиларнинг очилмаган қирраларини барчага намоён қилиб бера олади. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман", - деди Воҳид Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика