RU

Последние новости

18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  0 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  2 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  2 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1

Водий футболига қайта "жон" берамиз, "Одил Аҳмедов" академияси истеъдодларни саралаб олди Новости

Водий футболига қайта "жон" берамиз, "Одил Аҳмедов" академияси истеъдодларни саралаб олди

Хабарингиз бор, Намангандаги спорт коллежига 2004 йилда таваллуд топган ёш футболчиларни саралаб олишда Одил Аҳмедов махсус дастур асосида вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда қабул ўтказди.

Расмий имтиҳонлардан бир ҳафта аввал Наманган вилояти футбол федерацияси билан ҳамкорликда 12та жамоадан 200 нафарга яқин футболчилар кўрикдан ўтказилди. Унда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидан ташриф буюрган истеъдодлар қатнашдилар.  

Биринчи босқичга Дилшод Нуралиев бош-қош бўлган бўлса, якуний имтиҳонга шаҳсан Рауф Инилеев раҳбарлик қилди. Инилеев барча ёшдаги терма жамоаларда фаолият олиб борган мутахассис сифатида имтиҳонларнинг ҳалол ўтишини таъминлай олди.

Имтиҳонлар "Навбаҳор" стадионида бўлиб ўтди. Унда барча ота-оналар ва мухлислар ҳам қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

"Очиғи сўнгги 10 йилдан бери бундай сифатдаги ишни шаҳримизда кўрмай қўйгандим. Ҳукуматимз раҳбарлари, вилоятимиз раҳбари ва фахримиз Одил Аҳмедовга катта раҳмат. Шу йўл билан водийга аввалги сифат қайтариладиган бўлса, 7-8 йил кутишга тайёрмиз. Биз "Навбаҳор"ни камида "Насаф"га ўхшаб бир меъёрда ўйнайдиган клуб бўлишини истаймиз", - дейди ўзини Саидмурод деб таништирган мухлис.

"Учкўприкдан, бир эмас уч нафар боланинг "Одил Аҳмедов" академиясига кириши бизга бўлган талабни оширди. Мана энди ота-оналар яна бизга ишона бошладилар. Академияга кирган уч нафар боламизнинг иккитаси бундан 5 йил аввал Сергей Лушан томонидан "Бунёдкор" академиясига таклиф қилинганди. Афсуски, ота-оналарнинг имконияти йўқлиги туфайли улар пойтахтга бора олишмаган. Шунга қарамай, ўз устиларида ишлашда давом этдилар ва бугун улар юртимизда энг кучли академиялардан бири бўлиши кутилаётган коллежнинг илк қалдирғочига айландилар. Энди бизнинг туманимизда шу клуб аъзосига айланиш учун бошқаларда ҳам қизиқиш ошди. Мураббийларга ҳам яхши, бола тарбияласанг-у, етилганида футболни ташлаб кетса алам қиларкан", - дейди Учкўприк тумани БЎСМ мураббийи Равшан Мамажонов. 

Имтиҳон якунларига кўра, 15 нафар водийнинг истеъдодли фарзандлари сентябрь ойидан бошлаб янгича форматда таҳсил олишни бошлайдилар. Академия Тошкентда фаолиятини бошлаган "JFL Tashkent" болалар футбол клуби билан ҳамкорликда Германия, Испания ва Италия методикалари асосида фаолият олиб боради.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика