RU

Последние новости

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  8 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  98 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

"Водий футболи": "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви чипталари сотувда Новости

"Водий футболи": "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви чипталари сотувда

Водий клублари 27-тур ўйинларига тайёргарликни бошлашди.
"Қўқон-1912": "Металлург" билан ўйин учун чипталар сотувда

Якшанба куни бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви учун чипталар сотувга чиқди. Чипталар 2 хил тоифада бўлиб 5000 ва 10 000 сўмдан сотилмокда.

Шунингдек, учрашувнинг бошланиш вақти ҳам маълум бўлди. Эртага соат 14:00да ўринбосарлар баҳси ўтказилса, асосий таркиб учрашуви 25 октябрь куни соат 15:30да бошланади. Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.


"Нефтчи": Сардор Раҳмонов "Олмалиқ"қа қарши ўйнай олмайди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кейинги турни 26 октябрь куни сафарда "Олмалиқ" клуби меҳмони бўлади. Ушбу ўйинда жамоага ҳимоячи Сардор Раҳмонов ёрдам бера олмайди. Сабаби футболчининг сариқ карточкалари сони 4тага етди.

Маълумот учун, "Нефтчи" 48 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.


"Андижон": Абдумалик Абдуллаев кейинги турни ўтказиб юборади

Олий лигада қолиш учун курашаётган "Андижон" клуби навбатдаги турни ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Ушбу учрашувни мезбонлар ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.  Ўтган турда майдонга тушмаган Иброҳим Отахоновнинг дисквалификация эса якунига етди.


"Навбаҳор": "Бухоро" билан 17:00да бошланади

"Навбаҳор" кейинги турни Бухорода "Бухоро" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур учрашув режага кўра 25 октябрда эмас, 26 октябрда ўтказилади. ПФЛ қарорига кўра 27-турдан ўрин олган айрим ўйинлар бир кунга кечиктирилди. Шу сабабли жамоа "Бухоро" билан 26 октябрда куч синашади. 26 октябрь санасидаги учрашув соат 17.00да бошланишини айтиб ўтиш жоиз. Ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув эса соат 15.00да старт олади.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика