RU

Последние новости

20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  71 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  20 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Водий футболи. "Андижон"да янги мураббий иш бошлади Новости

Водий футболи. "Андижон"да янги мураббий иш бошлади

Водийнинг "Андижон" клуби мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди.

“Қўқон-1912”: Асилбек Омонов 22 ёшни қарши олди
 
Кеча “Қўқон-1912” жамоаси дарвозабони Асилбек Омонов туғилган кунини нишонлади. Юртимизда мустақиллик байрами ўтказилган пайтда Асилбек Омонов 22 ёшни қарши олди.  Асилбек Омонов 1993 йилнинг 1 сентябрь санасида Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида таваллуд топган.

Шу муносабат билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ходимлари ва футбол мухлислари номидан дарвозабонимизни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, келгуси ишларига омад тилаб қоламиз.


"Андижон": Сергей Ковшов мавсум охиригача бош мураббий бўлиб ишлайди

Бугун "Андижон" клуби раҳбарияти мажлис ўтказди. Унга кўра Эдгар Гессга олиб борган ишига миннатдорчилик билдириб уни истеъофга чиқарди.

Жамоани мавсум охирига қадар Сергей Ковшов бош мураббий бўлиб ишлайдиган бўлди. "УзДонгЖу" бош мураббийи Нозим Муллаохунов эса "бургутлар"га катта мураббий этиб тайинланди. Ёрдамчи мураббийлар Олег Тюлкин ва Виталий Легай ҳам клубда қолишди.


"Навбаҳор": "Динамо" билан ўйинга Тошкентда тайёргарлик кетмоқда

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 мусобақаси саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриши муносабати билан олий лигада кичик танаффус юзага келганидан хабарингиз бор.

"Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг футболчиларга қисқа муддатли таътил эълон қилинганди. Таътил якунига етгач кечадан бошлаб жамоа аъзолари Тошкентда йиғилиб "Геофизика" қароргоҳида тўпланишди. "Лочинлар" шу ерда истиқомат қилиб, машғулотларни давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз, 21- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" 12- сентябрь куни Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши меҳмонда ўзаро куч синашади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика