RU

Последние новости

19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  12 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1

“Водий футболи”. “Қўқон-1912” ишқибозлар клуби савдо ярмаркасини ташкил этди Новости

“Водий футболи”. “Қўқон-1912” ишқибозлар клуби савдо ярмаркасини ташкил этди

Водий футболига оид янгиликларни бериб боришда давом этамиз.

“Андижон”: “Металлург” билан ўйинга уч кун қолди
“Андижон” жамоасини чемпионатнинг навбатдаги турига тайёргарлиги қизғин давом этяпти. Машғулотлар кунига икки маҳалдан Бўстон даҳасидаги майдонда ҳамда “Соғлом авлод” стадионида олиб борилмоқда.


Кичик жароҳати борлиги сабабли кечаги кунги машғулотда Темур Васильев иштирок этгани йўқ. Аммо жароҳат жиддий эмас ва жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган Васильев “Металлург” билан ўйинга қадар таркибга қайтади. Бугунги машғулотлардан кейин Эдгар Гесс футболчиларга дам беради. Эртага эса жамоа Тошкентга йиғилади.


“Қўқон-1912”: Ишқибозлар клуби савдо ярмаркасини ташкил этди
Бу йил “Қўқон-1912” ишқибозлар клуби ҳам катта иштиёқ билан фаолият юритмоқда. Мухлислар клубининг бизга маълум қилишича, футболка, шарф ва кепкаларини сотуви ишга тушди. Агарда сиз ҳам улардан ҳарил қилишни истасангиз нафақат жамоанинг уй ўйинлари куни балки бошқа кунлари ҳам қўлга киритсангиз бўлади.
Бунинг учун қуйидаги телефон номерга қўнғироқ қилишингиз мумкин. +99891 691 1912, +99897 557 1912
Футболка шортик – 25000сўм
Футболка – 15000
Кепка – 10000
Шарф (оқи) - 8000
Шарф (кўки) - 6000





“Навбаҳор”: Сергей Георгиев “Олмалиқ” билан ўйинни ўтказиб юборади
“Лочинлар” келаётган шанба куни ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Бўлажак баҳсга тайёргарлик бошланган. Ўтган турда қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлган Сергей Георгиев энди жамоасининг навбатдаги учрашувида иштирок эта олмайди. Молдавиялик 24 ёшли футболчининг ўрнини мураббийлар штаби бошқа бир футболчи билан тўлдиришга уриниб кўради. Дарвоқе, олдинги турда Бобур Акбаров дисквалификация туфайли ўйнай олмаганди. Эндиликда у яна майдонга туша бошлайди.


“Нефтчи”: Кунига икки маҳал машғулот ўтказилмоқда
“Нефтчи” навбатдаги ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Олий лига 10-турида “Насаф”ни қабул қиладиган фарғоналиклар машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб бормоқдалар. Эрталабки машғулот клуб базасида енгил тарзда ўтмоқда, кечки машғулотлар эса асосий майдонда ўтказилмоқда.


Клуб матбуот хизматининг бизга маълум қилишича, футболчиларнинг кайфиятлари аъло даражада ва жамоа “Насаф”ни мағлуб этиш орқали мухлисларни хурсанд қилишмоқчи.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика