RU

Последние новости

15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  14 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   2 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0

"Водий футболи": "Нефтчи" қора анъанага барҳам берадими? Новости

"Водий футболи": "Нефтчи" қора анъанага барҳам берадими?

Водий клублари 15-турга тайёргарликни бошлашди.
"Андижон": Тайёргарлик бугундан бошланади

Жума куни “Динамо” клубига қарши бўлган ўйиндан сўнг Эдгар Гесс футболчиларга бир кунлик дам берди. Бугун куннинг иккинчи ярмидан жамоамиз яна ўз қароргоҳига йиғилади.

Хабарингиз бор, 1 июль куни “Андижон” биринчи давранинг сўнгги турида ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. Мана шу ўйинга жамоамиз тайёргарликни бугундан бошлайди. Шуни айтиб ўтиш керакки, дисквалификицияга учраган футболчиларимиз Иброҳим Отахонов билан Санжар Асқаралиев “Пахтакор”га қарши майдонга тушишлари мумкин. Чунки улар бештадан ўйинни ўтказиб бўлишди.


"Нефтчи": Охирги 6 йилда "Қизилқум"га сафарда 6 марта мағлуб бўлганмиз


Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 15-турни Навоийда "Қизилқум"га қарши ўтказади.

Эътиборлиси охирги олти ўйинда “Қизилқум” ўз уйида "Нефтчи" устидан фақат ғалаба қозонган. Кўрамиз 1 июль кунги ўйинда фарғоналиклар ўзлари учун қора анъанага барҳам беришармикин.


"Навбаҳор": Улуғбек Бақоев "Локомотив"га қарши ўйнай олмайди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 15-турини Тошкентда "Локомотив"га қарши ўтказади.

Ушбу ўйинда "лочинлар" ҳужумчиси Улуғбек Бақоев иштирок эта олмайди. Сабаби футболчининг огоҳлантиришлари сони 8тага етди.


"Қўқон-1912": Бугун "Бунёдкор"га қарши тайёргарлик бошланади

"Қўқон-1912" жамоаси бир кунлик дам олишдан сўнг бугун навбатдаги тур ўйинига тайёргарликни бошлайди.

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа 1 июлда ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика