RU

Последние новости

12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  4 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  3 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  15 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  4 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2

"Водий футболи": Алибобо Раҳматуллаев "Навбаҳор"га ўтишга яқин Новости

"Водий футболи": Алибобо Раҳматуллаев "Навбаҳор"га ўтишга яқин

Водий клублари иккинчи даврага тайёргарлик кўришмоқда.

"Навбаҳор": Алибобо Раҳматуллаев иккинчи даврада Наманганда ўйнашга яқин

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби иккинчи даврага тайёргарлик доирасида "Шўртан"га қарши ўйин ўтказди. Ушбу учрашувда "Бухоро" ярим ҳимоячиси Алибобо Раҳматуллаев "лочинлар" сафида майдонга тушди. Агар футболчининг ҳаракатлари Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штабига маъқул келса у иккинчи даврани "Навбаҳор"да ўтказади.


"Андижон": Тошкент йиғини тугади

"Андижон"нинг Тошкентда олиб борган ўқув-машғулот йиғини ниҳоясига етди. 20 июлдан 26 июлгача андижонликлар пойтахтда шуғулландилар. Йиғиннинг сўнгги кунида жамоа “Динамо”га қарши майдонга тушди.
 
Дукентда бўлиб ўтган бу учрашувда “Андижон” рақибини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иброҳим Отахонов, Темур Васильев ва Анвар Бердиев самарқандликлар дарвозасини ишғол этишди.
 
“Андижон” таркиби: Геннадий Мошняга, Умрилло Рамозонов, Даврон Турсунов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Бобохонов, Иброҳим Отахонов, Асқар Жадигеров, Рустам Аъзамов, Темур Васильев, Предраг Вуйович, Анвар Бердиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Асқаралиев, Лочин Солиев, Иқбол Акрамов, Шукур Жумабоев, Абдумалик Абдуллаев, Турсунбой Хусанов, Хондамир Юлдашев.
Голлар: Отахонов, Васильев, Бердиев (пенальти).

Ушбу ўйиндан кейин Эдгар Гесс футболчиларга бир кунлик дам берди. Энди жамоамиз тайёргарликни Андижонда давом эттиради.


"Нефтчи": Олимпиячилар сафга қўшилишди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби иккинчи даврага тайёргарликни Қиргулидаги базада давом эттирмоқда.

Мурод Исмоилов жамоасига ҳужумчи Отабек Исроилов келиб қўшилгани ҳақида хабар бергандик. Кеча жамоа сафига Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида қатнашган футболчилар Аббос Махсталиев, Муҳсин Убайдуллаев, Абдуллоҳ Олимов ва Мурод Бобожонов қайтиб келишди.


«Қўқон-1912»: Тошкент шаҳрида фарм-клуб очилди

Фарм-клубда 1998-2000 йилларда туғилган болалар Тошкент шаҳар биринчилигининг 2-лигасида тўп тепишади. Бу жамоага истеъдодли ешлар мураббийи Фарҳоджон Раҳимбердиев устозлик қиладиган бўлди. Жамоа машғулот ва уй ўйинларини ўтказиши учун Тошкент тўқимачилик комбинати ўйингоҳи ижарага олинди. Фарм-клуб очишдан мақсад «Қўқон-1912» жамоасиги янги футболчиларни тарбиялаб етказиб беришдир.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика