RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  1 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз" Новости

Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"

Ўзбекистон - Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Владо Радманович иштирок этди.


Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"        


"Барчага хайрли кун. Эртага Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Эронга қарши ўйнаймиз. Жуда қийин ўйин бўлади, сабаби Эрон кучли терма жамоалардан бири. Бу жамоага қарши уч марта майдонга тушишга улгурдик. Иккала жамоа бир бирини яхши билади. Бўлажак баҳсда бош мураббий Сречко Катанец қатнаша олмайди. Аммо биз ёрдамчилари унинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз", - деди Владо Радманович.

- Эртага ўз уйимизда ўйнаймиз, шундай экан ҳужумкор ўйнаймизми ёки эҳтиёткор ҳаракат қиламизми?
- Тактик тайёргарлигимиз ҳақида гапирсак бугун бўладиган сўнгги машғулотдан кейин қарор қабул қиламиз. Футболчиларнинг ҳолатини кўрамиз ва ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйнаймизми кўрамиз. Балки эртага биз 3 марказий ҳимоячи билан ўйнармиз, балки 2 марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилармиз. Балки 2 ҳужумчи билан ўйнармиз. 

- Остон Ўруновнинг ҳолати қандай? 

- Менимча барчаси жойида, у ўйинга тайёр. 

- Ўтган ойдаги Қирғизистонга қарши ўйиндан кейин асосий муаммолардан бири сифатида етакчи футболчиларнинг клубларидаги кам ўйин амалиётга эга бўлишганини айтганди. Бу ой ўзгариш бўлдими?

- Албатта ўзгаришлар бўлди, Отабек Шукуров масалан янги клубга ўтди ва кўпроқ ўйнамоқда. Бошқалар ҳам шундай, умуман олганда таркибдаги барча йигитлар эртанги ўйинга тўлиқ тайёрлар.

- Бугунги кунга келиб терма жамоада ҳар бир позицияда рақобат кучли, нима деб ўйлайсиз энг кучли позициямиз қайси? 

- Бизда ҳар бир чизиқда кучли футболчилар йиғилган. Рақобат ҳам яхши даражада. Шу сабабли биз футболчиларимизга ишонамиз. 

- Сречко Катанецга соғлик тилаймиз. Эртага барчасини бош мураббий ҳал қиладими ёки Сизларми? 

- Раҳмат. Сречко Катанец билан доимий алоқадамиз, асосий таркиб борасида ва тактика борасида у билан маслаҳатлашамиз албатта. У билан видеоалоқани ҳам амалга оширдик, ўйин пайтида ҳам 90 дақиқа давомида гаплашиб турамиз. Агар нимадир ёмон кетса бош мураббий билан дарҳол гаплашамиз.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика