RU

Последние новости

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  5 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  19 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  27 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  10 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади" Новости

Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"

"Хоразм" айни пайтда Анталияда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Узоқ танаффусдан сўнг элитада иштирок этадиган жамоа таркибини тажрибали футболчилар билан кучайтиряпти дея оламиз. Суперлигада 7 йилдан буён ўйнаб келаётган сербиялик ҳимоячи Владимир Бубанья 2025 йил "Хоразм" мудофаа чизиғини қўриқлайди. Футболчи янги жамоаси ва Суперлигага тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикрларини билдирди. 


"Андижон"да қолмаслигим ойдинлашгач, "Хоразм" клуби раҳбарияти шартнома таклиф қилди. Якунда бу чорловни қабул қилдим. Аввалги жамоамга келсак, футболда бундай ҳолат учраб туради. Шу боис бунга ортиқча тўхталишни лозим топмайман. 

"Хоразм"даги кўп футболчилар менга бегона эмас, улар билан аввал ҳам бирга тўп тепганман. Шу боис мослашиб кетишда муаммога дуч келганим йўқ. Умид қиламанки, "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади. Юқори лигада муносиб қатнашиш учун ҳозир кучли тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Ҳаммаси яхши кетмоқда. 

Суперлигада жамоалар савияси деярли тенглашган. Ҳамма нарса жамоанинг кайфияти ва иштиёқига боғлиқ", – дейди Владимир Бубанья.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика