RU

Последние новости

13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  0 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  45 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  9 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3

Виталий Мутко Россия футболи ривожланишининг 2030 йилгача бўлган стратегияси ҳақида тўхталди Новости

Виталий Мутко Россия футболи ривожланишининг 2030 йилгача бўлган стратегияси ҳақида тўхталди

Россия бош-вазири ўринбосари, Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко мамлакат футболи ривожланишининг 2030 йилгача бўлган стратегияси борасида нутқ сўзлади.

"2030 йилгача бўлган футболимиз ривожланиш стратегиясига қўшимчалар киритиш керак. Биз кўплаб таклиф ва танбеҳлар қабул қилдик. Биз ижро қўмита йиғилишини сарҳисоб қилдик. Бу тасдиқлангандан сўнг, ҳужжат спорт вазирлигига киритилиб, вазир қарори билан тасдиқ топишидан сўнг, умуммилий стратегияга айланади. Футбол - оммавий спорт турларидан бири ва барча лойиҳаларни давлат қўллаб-қувватлашисиз амалга ошириш қийин. Стратегия шундай:

Стратегий тузилмаси: Футбол ҳолати ва муаммоларининг жиддий таҳлили берилди. Биз эришишимиз керак бўлган мақсад ва вазифалар аниқлаб олинди. Футбол ривожланишининг асосий йўналиши берилди. Муҳокамалар ёрдамида устувор вазифларни аниқлаб олдик. Асосий мақсадларимиз - терма жамоа, профессионал футбол, ёшлар тайёргарлиги, кадрлар билан таъминлаш, таъминот, оммавий футбол. Ҳамма жойда стратегия, ривожланиш йўли ва мақсадлар ёзилган.

Россия футболининг сўнгги йиллардаги ҳолати яхши томонга ўзгарди. Кўплаб вазифалар бажарилди ва ривожланиш учун катта имкониятга эгамиз. Яқин йиллар ичида Россия футболда катта кучга айланади - жаҳон чемпионати ва Конфедерациялар кубоги ривожланиш программасига суяниш имконини беради. Биз 200 дан ортиқ обьектларни қуришни режалаштирганмиз. Бунинг барчаси мамлакатимиз вилоятларида қолдирилади. Яъни моддий ва номоддий мерос бўлади. Стратегияда йиғилиб қолган муаммоларга эътибор қаратганмиз. Бу футболга бўлган қизиқишнинг пасайиши. Кўпчилик ҳеч нарсани ўзгартиришни истамайди. Ҳаммамиз ўзгаришимиз лозим - РФИ маъмурияти ва футболга алоқадор бўлган барча. Акс ҳолда ҳеч нарса бўлмайди. Алоҳида шахслар ўз кабинетларида вафот этишларини истамайман. Ҳаммага имконият берилади, аммо ҳамма ҳам бундан фойдаланмайди.

Терма жамоадаги йигитларга доимо бир гапни қайтараман: Давлат спорт ва жамоаларни молиялаштирга руҳсат беради. Аммо чеклов бор. Сармоялар маош ва агентлик бадал пулига сарфланмаслиги лозим. Бизга 200 нафар профессионал футболчи керак. Қани улар? Биз ҳал қилиш бўлган кўплаб саволлар билан шуғулланишимиз шарт. Биз одамларни футболга жалб этишимиз лозим. Одамлар бизнинг ташкилотчилик имкониятларимизни кўришмаяпти. Демак, улар РФИда қизиқиш борлигини пайқашмаяпти. Агар биз шундай давом этсак, бошқа қўмита ва лигалар пайдо бўлишда давом этади. Худди тунги хоккей лигаси каби. Баъзи ўйинларни кўрсанг, унга 3-4 минг мухлис ташриф буюради. Бу профессионал футболми? Бу ҳаваскорлар ўйини. Стратегиянинг муҳим қисмлари: профессионал футбол, клублар ва терма жамоалар. Яна бир муҳим банд - спорт захираси.

Ривожланишнинг муҳим йўналишлари: Терма жамоада футболчилар базаси кенгайиши лозим, захира тайёргарлигини тўғирлаш керак. Вазифамиз - аниқ селекция яратиб, йигитлар терма жамоагача келишини таъминлаш. Лига жаҳон чемпионатидан сўнг 18 та жамоага етиши мумкин. Легионерлар лимити бўйича муҳокамалар кўп. Биз майдонда лимитдан воз кечишимиз мумкин. Аммо ўзимизнинг футболчиларга бўлган талаб кучаяди" - дейди Мутко.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика