RU

Последние новости

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

Виталий Левченко: "Охирги дақиқаларда концентрацияни йўқотяпмиз" Новости

Виталий Левченко: "Охирги дақиқаларда концентрацияни йўқотяпмиз"

Coca Cola Суперлигаси 9-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин яхши кечди. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади, аммо қаердадир, нимадир етишмади. Шу сабаб ҳам дуранг адолатли бўлди дея оламан. 

- Рамазон ойидан кейин футболчиларнинг спорт формасида бироз тушиш сезилди. Чунки, жамоа очко йўқотяпти, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпти. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича муаммолар борми?

- Биз Рамазон ойида ҳам очко йўқотдик, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ҳамма гап психологияда. Қачонки гол урсангиз, ҳаёлингизда ғалаба ҳақида ўйлашни бошлаб юборасиз. Муаммо айнан шунда. Охирги сонияларгача ўйнаш керак. Шунда умуман муаммо бўлмайди. Айнан шу устида ишлаш керак. 

- "Нефтчи" катта куч билан ҳужумга борди ва катта куч билан ҳимояланди. Қарши ҳужумлар орқали натижага эришишни мақсад қилганмидингиз?

- Албатта, рақиб ўйинини ўрганиб чиқамиз ва қайси йўллар билан ғалабага эришишни анализ қиламиз. Бугун ҳам бунга ҳаракат қилдик, аммо ҳар доим ҳам бу ўхшайвермайди. 

- Ўтказиб юборилган икки гол ҳам ҳимоянинг хатосими?

- Ҳа, хатоларсиз бўлмайди. Хато қиляпмиз, айниқса, ўйин охирида.  Концентрацияни йўқотяпмиз. 

- Бу камчилик устида ишланмоқдами?

- Албатта. Ишлаяпмиз, аммо ҳали бу муаммодан қутила олмаяпмиз. Учта ўйинда охирги дақиқаларда хато қилиб, очко йўқотяпмиз.

- "Сурхон" мураббийи Сергей Асланов сизни жуда яхши тактик мураббий деб атади. Сиз "Сурхон" ўйинида қандай яхши ёки ёмон жиҳатларни кўрдингиз?

- "Сурхон" анчагина ёш жамоа. Тезлиги юқори бўлган футболчиларга эга ва шу сабаб ҳам тезкор футбол ўйнайди. Кучли прессинг қилишга уринадиган жамоа. Умуман олганда, жамоа тезкор футбол кўрсатади. Биз бу нарсани ўргандик ва "Сурхон"га бўш зоналар бермасликка ҳаракат қилдик. Сабаби, улар бу имкониятдан фойдаланиб кетишарди.

- Мурод Бобожоновда жароҳат борми?

- Йўқ, Бобожоновда жароҳат йўқ. Футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларни текширадиган Catapult тизими бор. Айнан шу тизимдаги кўрсаткичларга кўра Бобожонов ҳозирча асосий таркибдан жой ололмаяпти.

- Лутфулло Тўраевнинг жамоага таъсирини қандай баҳолайсиз?

- Тажрибали футболчи, жамоа сардори. Ҳар бир ўйинда у кўпроқ ўйин амалиёти олиб, ўз формасини тиклашига умид қиламан. Бироз вақт керак бўлади. Тўраев ўзининг эски формасига қайтиши учун унга вақт ва ўйин амалиёти керак бўлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика