RU

Последние новости

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли" Новости

Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Оғир мағлубиятни қабул қилиб олдик. Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли. "Бунёдкор" ҳимояда икки тайм сабрли ўйнади. Биз қайси муаммолар устида ишлаш кераклигини жуда яхши биламиз. Аввало ҳимоядаги хатоларни тўғрилашимиз керак. Ундан кейин ҳужумни гол билан якунлашда ҳам аниқлик етишмаяпти. Булар устида ишлашда давом этамиз.


- Фаррух Сайфиев бугунги учрашувни асосий таркибда бошламади. Бу нима билан боғлиқ?

- Жамоада рақобат бор. Шу боис Фаррух захирада қолдирилди. Алишер Одилов ҳужумкор қанот ярим ҳимоячиси, Сайфиев эса ҳимоячи.

- Биринчи ўтказиб юборилган голда дарвозабон хатоси кўпроқдек кўринди.

- Ўйинни қайта кўриб ҳаммасини таҳлил қилиб чиқамиз.

-  Нега хавфли вазиятлар голга айланмаяпти?

- Бунинг учун футболчиларда маҳорат ва совуққонлик бўлиши керак. Балки нотўғри позиция танлангандир.

- Омад ҳам етишмаяпти деб ўйлайсизми?

- Барибир футболда омад келмаса қийин. Статистика бўйича олдинда бўлишимиз мумкин, лекин ҳисобда бунинг акси кўринди. Жуда аламли мағлубият бўлди. Рақиб ҳимоявий яхши ҳаракат қилди, буниям тан олиш керак. Қолаверса "Бунёдкор" дарвозабони бир неча марта голлардан қутқариб қолди.

- Сиз бошқараётган "Нефтчи"нинг ўйини ва натижалари ёмон эмас. Аммо ҳар доим хунук натижадан кейин истеъфога чиқишингиз мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар чиқади.

- Мен мураббийман ва ишлашда давом этишим керак. Мен фақат ўз ишимни бажариш учун бош қотираман. Атрофдагилар эса ҳар хил гапларни гапиради ва бунга табиий қарайман. Футболда мураббийнинг тақдири шунақа.



Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика