RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  22 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  15 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Виталий Денисов: "Танаффусдан сўнг барчаси яхши кетди" Новости

Виталий Денисов: "Танаффусдан сўнг барчаси яхши кетди"

«Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Россия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Крилья Советов»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдирди.

- Португалиядаги ўйиндан сўнг биринчи бўлимда у қадар яхши ўйнай олмадик. Ҳужумни якунлаш борасида ишларимиз юришмади. Танаффус вақтида мураббий ўзгаришлар киритди ва иккинчи бўлимда барчаси яхши кетди.

«Крилья» қарши ҳужумда ўйнаб тўпни Корниленкога етказиб бераверди. Бунга тайёр эдик. Самара клубида яхши жамоа бор, уларга омад тилайман.

- Рақобатчилар ўйинларини кузатиб бордингизми?

- Рақиблар эмас ўз ўйинимизга эътибор қилиш керак. Ўтган турда «Рубин»га қарши ўйинда ўйинимиз чиқмаганди, барибир қачондир мағлубият бўлиши аниқ эди. Асосийси — тўғри хулоса чиқариш.

- Олдинда Армавирга сафар. Россия кубоги учун куч етадими?

- Битта мусобақани биридан устун қўймаслик керак. Таркибимизда жуда кўплаб футболчилар бор, камроқ ўйнаган футболчилар бор. Балки, ротация бўлиши мумкин, — дейди Денисов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика