RU

Последние новости

23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  2 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  113 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  42 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  21 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:20"Сандерленд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 21:16"Атлетико" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  7 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  180 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  21 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  19

"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди. Бу жуда ғалати, лекин клубнинг режаси борлиги аниқ Новости

"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди. Бу жуда ғалати, лекин клубнинг режаси борлиги аниқ

"Сариқ сувости кемаси" барчани лол қолдиргани, бор гап.

Ёдингизда бўлса, 12 июль санасида чемпионатдаги биринчи истеъфо "Райо Вальекано"даги Франсиско Родригес бўлиши, унга жамоани тарк этган Андони Ираоланинг ўрнини босиш қийин бўлишини тахмин қилгандик.

Чемпионат бошлангач, бу борада Хосе Луис Мендилибар фаворитдек кўринганди. Мураббий "Севилья" билан мавсумни шу қадар омадсиз бошладики, Суперкубок учун майдонга тушган севильяликлар 4 та турда бирор очко ҳам ололмади.

Бироқ "Вильярреал" ҳаммани лол қолдириб, терма жамоалар ўйинлари учун мўлжалланган танаффусдан олдин Кике Сетьенга чиқиш эшигини кўрсатди. Ваҳоланки айнан шу "пауза"да жамоа камчиликлар устида ишлаб, хатоларни тўғрилаб олиши мумкиндек эди. 

Ўн бешинчи ўрин – "Вильярреал" учун нормал ҳолат эмас, лекин масаланинг яна бир томони борки, Сетьен жамоаси ўтган мавсум ҳам анчагача тезлик ололмаганди. Барчаси "Реал" устидан қозонилган ғалабадан кейин бошланди ва жамоа "Реал Сосьедад"га имкониятни бой бериб, Европа Лигаси йўлланмасини (5-ўрин) қўлга киритди. 

Кастельон клуби чуқур инқирозда эмас, бу факт ачинарли статистика билан ҳам ўзгариб қолмайди. Янги мавсум стартида "Вильярреал"дан (9) фақатгина "Гранада" (12) кўпроқ гол ўтказиб юборди.

Маълумотларга қараганда, клуб ветеранлари Рауль Альбиоль, Дани Парехо ва Этьен Капу бош мураббий Сетьен истеъфосини ёқлаб овоз берган, аммо бунга ишониш қийин. Агарда вазият шундай бўлсада, клуб президенти Фернандо Роиг фақат бир марта бундай жахл отига минганди. Ўшанда у Марселино билан хайрлашишга қарор қилган.

"Вильярреал"нинг бундай кутилмаган қарорига яна бир сабаб жамоа бўш қолган, лекин фаолиятини Керамикада қайта жонлантиришга тайёр мураббийлар гуруҳидан ўзига яхши вариант топмоқчилигидадир.

Бундай номзодлар камида иккита — Хулен Лопетеги ва Марсело Гальярдо.


Чуквуэзенинг "Милан"га сотилиши — "Вильярреал" учун жуда оғриқли зарба

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика