RU

Последние новости

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Вильмотс қийин аҳволда, федерация унинг ёнини олмаяпти Новости

Вильмотс қийин аҳволда, федерация унинг ёнини олмаяпти

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс ғалати вазиятга тушиб қолди.

Маълумки, эронликлар ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида ёмон иштирок этишяпти. Жамоа шу пайтгача тўртта ўйин ўтказиб, шундан иккитасида ғалаба қозонди ва икки бор мағлуб бўлди. Натижада маҳаллий матбуот бельгиялик мураббийнинг истеъфосини талаб қила бошлади. 

Шундан сўнг Марк Вильмотс Эрон терма жамоасидаги келажаги хусусида ўз фикрини баён этди: "Мен кўплаб нотўғри маълумотларни ўқияпман. Ҳақиқат шуки, федерация менинг тарафимни олмаяпти ва шартнома бўйича мен ва ёрдамчиларимга ҳеч қандай амалий ёрдам кўрсатмаяпти". 

"Ҳозирги кунда адвокатларим бу иш билан машғул, шу боис кўп гапирмоқчи эмасман. Қийин вазиятда федерация мураббийлар томонида бўлиши керак деб ўйлайман, ҳозир эса гўёки ҳамма менга қаршидек". 

Эслатиб ўтамиз, Эрон саралаш ўйинларида Баҳрайн ва Ироқдан мағлуб бўлди. Маҳаллий ОАВ терма жамоа рулига Бранко Иванкович келишини жар солиш билан овора.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика