RU

Последние новости

02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  6 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0

Виктор Серазитдинов Суперлигага қайтди ёки “Майсаранинг иши” Новости

Виктор Серазитдинов Суперлигага қайтди ёки “Майсаранинг иши”

Кеча Республикамизда суперлиганинг 7-тур учрашувлари давом эттирилди.

Наманганда “Навбаҳор” “Бунёдкор”ни қабул қилди, Бекободда эса “Металлург” - “Қизилқум” баҳси бўлиб ўтди. Тошкентдаги “Локомотив” стадионида “Сурхон” жамоаси “Қўқон-1912”ни қабул қилди.

Футболимиз раҳбарияти бу мавсумнинг илк турида барча ўйинлардан олдин ҳалол футболни тарғиб қилувчи баннерлар билан жамоаларни суратга туширди. Барчамиз ана энди ҳалол футбол кўрамиз эканда деб турганимизда илк турнинг ўзидаёқ ҳакамларнинг “шубҳали” қарорлари билан боғлиқ бир нечта вазиятлар юз берди. Хусусан “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйинида мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальти ва “Нефтчи” дарвозасига эса берилиши лозим бўлган, бироқ белгиланманган пенальти анча муддат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Бундан ташқари ҳар турда ҳакамлар билан боғлиқ можаролар кўпайса кўпайиб кетяптики асло камаймаяпти.



Кеча Тошкентда бўлиб ўтган “Сурхон” – “Қўқон-1912” баҳсига Виктор Серазитдинов бош ҳакам этиб тайинланган эди. Серазитдинов бундан 1 йил олдин, аниқроғи 2021 йилнинг 14 март санасида “Сўғдиёна” – “Турон” жамоалари ўртасидаги учрашувда ўйин натижасига таъсир қилувчи хатоларга йўл қўйганлиги сабабли номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилган эди. (Номуайян муддат 1 йилдан сал ошиқроқ экан билволдик). Ўша ўйиндан сўнг “Турон” бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг интервьюси барча ижтимоий тармоқларни ларзага келтирган эди.

Виктор Серазитдинов ҳакамликдан четлатилгани билан қуйи лигаларда ҳакамлик қилиб юрди. Бу мавсумда эса Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувларга тайинлов олган Серазитдинов кеча яна суперлигага қайтди. Виктор Серазитдиновнинг суперлига ўйинларига қайтишияна шов-шувларга сабаб бўлди. “Сурхон” – “Қўқон-1912” баҳсининг 82-дақиқасида ўйин бош ҳаками мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси Қўқонликлар ҳужумчисини қоида бузган тарзда тўхтатиб қолди деб баҳоланди. Виктор Серазитдинов вазиятга 4-5 метр узоқликда ва футболчиларнинг орқа томонида жойлашган ҳолда ушбу вазиятни баҳолади. Бироқ вазиятга қанот ҳаками Бектурсун Канназаров аралашди. Ён ҳакам бош ҳакамни ёнига чорлади ва қоида бузилмаганлигини унга билдирди. Қанот ҳакамининг гапи билан Серазитдинов ўз қарорини ўзгартирди ҳамда пенальти бекор қилинди. Ушбу вазият ВИДЕО ёзувини диққат билан кузатсангиз “Сурхон” футболчиси чап ёнида келаётган ҳужумчини оёқ ва қўл ҳаракатлари билан тўхтатиб қолганлигини кўриш мумкин.Ҳимоячи тўпга улгурмади, агар у тепни тепиб юборганида тўп майдондан чиқиб кетар эди. Қанот ҳаками эса футболчиларнинг ўнг томонидаги қанотда ишлаётган эди. Видеолавҳада Канназаровнинг обзорини “Сурхон” ҳимоячиси гавдаси билан тўсиб қолгандек кўринади. Лекин Канназаров ўша вазиятни қандай қилиб кўра олганига қойил қолиш керак. Хуллас ушбу вазият бугун Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказида кўриб чиқилди ва ҳакамлар тўғри қарор қабул қилганликлари тасдиқланди. ВИДЕОНИ КЎРИШ



Виктор Серазитдинов 2019 йилнинг 25 май куни Термиз шаҳрида бўлиб ўтган “Сурхон” – “Қўқон-1912” учрашувини ҳам бошқариб борган эди. Эсда қоларлиси ўша ўйин 1:1 натижа билан давом этаётган вазиятда, Серазитдинов қанот ҳакамининг фикрига қулоқ тутиб Қўқонликлар дарвозасига пенальти белгилаган эди. У вазиятда тўп Қўқон футболчисининг юзига теккан, Александр Сидоров тўп қўлга тегди деб баҳолаган эди. Ўшанда ҳам Серазитдинов вазиятга ўзи жуда яқин бўлиб турган ҳолатда, ён қанотдаги ёрдамчиси, вазиятдан 40-43 метрлар узоқликдан турган Александр Сидоровнинг фикри билан 86-дақиқада пенальти белилаган ва натижада мезбонлар ғалаба қозонган эдилар. Серазитдиновни ўзини фикри йўқми, ўзи қарор чиқара олмаса нима қилиб юрибди Суперлигада деган ўй-хаёл келадида.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказидаги мутахассислар ҳакамлар билан боғлиқ аксари вазиятларда ҳакамлар фойдасига қарор қабул қилишига ўрганиб ҳам қолдик. Шу ўринда ўша машҳур “Майсаранинг иши” фильмидаги бир эпизод ёдимизга тушади. “Қози почча сизлар нима иш қилсангиз ҳам шариатга тўғри келаверадия”.


Ҳурмат билан, Мулладўст

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика