RU

Последние новости

20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  26 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Виктор Кумиков: "Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик" Новости

Виктор Кумиков: "Ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик"

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.




"Пахтакор" барча жабҳада биздан кўра кучли жамоа. Ҳам ижрочилар бўйича, ҳам бошқа томонлама. Бугун содир бўлиши керак бўлган нарса рўй берди.

Аммо биринчи голда менимча сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтиришда хато қилдик. Иккинчи голда эса ҳакам хато қилди деб ўйлайман. Сабаби футболчи 5 метрдан йўлланган зарба вақтида қўлини олиб қоча олмайди. У ҳатто тўпни кўрмаганди ҳам.

Бизда ҳам деярли шундай вазият бўлди, аммо ҳакам вазиятни кўрмай қолди. Ҳакамлар "Пахтакор"га ёрдам беришлари шарт эмас, улар шундоқ ҳам кучли.

- Кейинги ўйинларда ҳам бугунгидек дастлаб ўйнамаймиз, кейинроқ ўйнаймиз деган ҳолатлар бўладими?
- Бугунги ўйин бошланишига 50 дақиқа қолганида тўлиқ таркиб билан йиғилдик. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳозир бироз танаффус бўлади. Балки бу танаффус вазиятни яхши томонга ўнгланишига ёрдам берар. "Андижон" ҳақида олдиндан нимадир дейиш имконсиз. У ерда ҳар соатда ўзгаришлар бўлади. Бугун тушгача ўйнамаслигимиз керак эди, тушдан кейин ўйнайдиган бўлдик. Балки Андижонда инвесторлар топилар ва ҳеч бўлмаса энг зарур нарсалар учун пул берилар.

Темур Усмонов бугун камида 10 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди? У ҳар бир вазиятдан кейин ўйиндан узилиб қолади. Ҳимоячилар ўз ўрниларига боришгунча улгурмай қолгандир", - дейди Виктор Кумиков.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика