RU

Последние новости

10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  0 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  0 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  3 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  3 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  1 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  4 22:44"Реал Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномаси маълум  6 22:36Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Чилини мағлубиятга учратди  18

Виктор Кумиков: "Бешинчи ҳимоячини майдонга тушириш? Ҳаммаси сонга эмас, сифатга боғлиқ" Новости

Виктор Кумиков: "Бешинчи ҳимоячини майдонга тушириш? Ҳаммаси сонга эмас, сифатга боғлиқ"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин мезбонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Ўйин охирида анча бўшашдик. Учрашув тугашига 4 дақиқа қолганида 1:0 ҳисобида ютаётгандик. Гол уриш ўрнига 2 та гол ўтказиб юбордик. Деярли 1 дақиқада ўйин тақдири буткул ўзгариб кетди. 

- Футболчилар ғалабага сал вақтли ишониб қолишдими? 

- Билмайман. Қаршилик кўрсатишда суст ҳаракат қилдик. Ҳатто узоқдан гол урган футболчига шунчаки зарба беришга йўл қўйиб беришди. Рақиб "аут" улоқтирганда ўйинчиларни ёпиш керак. Биз эса биринчи курашни ҳам, иккинчи курашни ҳам ютқаздик. Ўйин бизнинг жарима майдонимиз тарафга кўчиб қолди. Олдинроқ "огоҳлик қўнғироғи" чалинганди, аммо бизни кечиришди. Кейин эса гол урдик. Ҳаммаси яхши давом этиши ва ишонч пайдо бўлиши лозим эди, бироқ бизда аксинча бўлди. Ҳеч ким ҳимояга ётиб олишни айтмаганди. Негадир шундай қилдик ва шу туфайли мағлубиятга учрадик.

- Охирги 15 дақиқада нима рўй берди?

- Нима бўлди? Билмайман. Шунчаки астойдил ўйнашимиз, рақибни қарши ҳужумда тутишимиз керак эди. 

- Ҳимояни кучайтириш учун бешинчи ҳимоячини майдонга туширсангиз бўлмасмиди?

- "Бунёдкор" билан ўйинда ҳимояни кучайтириш учун бешинчи ўйинчини туширгандик. Ҳаммаси сонга эмас, сифатга боғлиқ. 

- Павел Забелин деярли югургани йўқ, майдонда шунчаки юрди...

- Бизда ярим жамоа юрди, фақат Забелин эмас. Уни алмаштирганимизда, кимни туширардик? Бизда тенг кучга эга икки таркиб йўқ. Кўпчилик ёмон ўйин кўрсатди. Ҳаммани ўзгартириб бўлмайди-ку!

- Энди нима бўлади? Кейинги рақиб – "Пахтакор. 

- Кўрамиз, нима бўлади. 

- Жамоа Суперлигада қоладими-йўқми?

- Бугунги баҳс ўта муҳим эди. Охирги икки ўйинда рақобатчиларга мағлуб бўлдик. Кўрамиз, "Сурхон" ва "Турон" ўйинларига ҳам боғлиқ.

- 3 та легионер жамоага керакми? Нима деб ўйлайсиз?

- Бизникилар лойиқми? Шунга жавоб беринг. Ҳаммасига легионерлар айбдорми? Раҳимқулов бирга-бир вазиятни уролмади. Димовни қаранг, ҳимоядан ундан кучлироғи йўқ, масалан. Васильев терма жамоадан қайтди, у шунинг учун ўйнамади. Иккинчи таймда туширдик, самара келтирмади. Павел Забелиннинг қўл бармоғи синган, шу сабабли у ҳам яхши ўйнолмади. Ҳаммада қандайдир муаммо бор.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика