RU

Последние новости

03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  29 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  1 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  13 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  8 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  2 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  24 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  4 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  16 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48

Виктор Кумиков: "АГМК "Пахтакор"дан чўчиб майдонга тушдими ёки бу туғма қўрқоқликми, очиғи билмадим" Новости

Виктор Кумиков: "АГМК "Пахтакор"дан чўчиб майдонга тушдими ёки бу туғма қўрқоқликми, очиғи билмадим"

Суперлиганинг 3-тур доирасидаги "Пахтакор" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

- Учрашувни дастлабки дақиқалариданоқ ўйинни ютқазиб қўйдик. Баҳсни жуда юўш ва ишончсиз бошладик. Жамоа "Пахтакор"дан чўчиб майдонга тушдими ёки бу туғма қўрқоқликми, очиғи билмадим. Умуман олганда ўйин бобида биз рақибдан кучсиз кўринмадик. Шунчаки бизнинг ва "Пахтакор"нинг ўйин услуби фарқ қилади. Беллашув давомида етарлича вазиятлар яратилди, аммо гол ура олмадик.  Футболда кўпроқ ёки хавфлироқ ҳужум ташкиллаштирган жамоа эмас, балки кўпроқ гол урган жамоа ғалаба қозонади. Агарда биз яратилган вазиятларни голга айлантирганимизда, унда камида мағлубиятга учрамасдик.

- АГМК профессионал футболчилардан ташкил топган жамоа. Қандай қилиб "Пахтакор"дан чўчиб футбол ўйнаши мумкин? Бу нима деган гап...
- Мен ҳам билмайман. Жарима майдончамиз олдидаги саноқсиз хатоларни бошқача таъриф билан тушунтира олмайман. Голлар ҳам ноаниқ узатмалардан кейин вужудга келди. Мен ҳам бу профессионал футболчилар нега "Пахтакор" қаршисида қалтираб ўйнашларини тушунмаяпман. Мана олдимда ўтирган Абдуқаҳҳор Хожиакбаровдан сўранг буни.

- Абдумалик Абдуллаев ўйин охирида жамоага 1 очко олиб келиши мумкин бўлган голни уролмади. Бу ҳужумчи аввалги жамоаларида ҳам айнан шу каби қулай вазиятларни кўкка совуриши билан танилганди. Ушбу футболчини жамоага олиб келишдан олдин уни яхши ўрганган эдизми?
- Биринчидан Абдумалик Абдуллаев асосий таркиб футболчиси эмас. У захира ҳужумчимиз. Агарда учрашув сўнггида ҳужумчи гол уриб, бизга муҳим 1 очкони олиб келганида ҳозир умуман бошқача гапираётган бўлардингиз. Ҳа, унда камчиликлар бор. Биз машғулотларда айнан шу камчилик ва хатолар устида ишлаяпмиз. Бир нарсани тўғри тушунинг, бизда молиявий имкониятлар у қадар катта эмас. Биз жамоага ўзимиз истаган футболчиларни жалб эта олмаймиз. Абдумалик Абдуллаевга машғулотларда гол уришни ўргатамиз. Бошқа чора йўқ. Чунки биз топ клуб эмас. Жамоадаги футболчиларни маошлари ҳам юқори эмас. Шу боисдан ҳам чемпионатдаги энг яхши футболчилар бизни эмас, кучлироқ жамоаларни танлашни маъқул кўришади.


Матбуот анжуманида учрашувда АГМКнинг энг яхши футболчиси деб топилган ҳимоячи Абдуқаҳҳор Хожиакбаров ҳам қатнашди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Кўплаб томошабинлар қаршисида яхши футбол гувоҳига айландик. Ҳимояда йўл қўйилган иккита хато якунда бизга қимматга тушди. Ҳужумда эса вазиятлар бўлди, аммо гол ура олмадик. Кейинги баҳсларда мухлисларимиз ва мураббийларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди АГМК қанот ҳимоячиси Абдуқаҳҳор Хожиакбаров. 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика