RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Навбаҳор" - "Сурхон" 3:0 Новости

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Навбаҳор" - "Сурхон" 3:0

2019 йилги Суперлига доирасидаги энг қизиқарли ўйинларда урилган голларни тақдим этишда давом этамиз.

Ўтган йилги Суперлиганинг 5-турини "Навбаҳор" "Сурхон"га қарши баҳсни ўз стадиони тайёр бўлмагани боис Фарғонада ўтказганди. Мавсум бошида термизликлар сафига "Навбаҳор"нинг кўплаб футболчилари кўчиб ўтишганди, шу боис баҳс приниципиал аҳамият касб этарди. 

Ўйин давомида иккала жамоа ҳам 75 дақиқа давомида гол ура олишмади. Шу дақиқада Иван Соловьёвнинг узатиб берган тўпини Обид Жўрабоев меҳмонлар дарвозасига тўғрилаб қўяди - 1:0. 

89-дақиқада рақиб ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Аббос Ғуломов олдинга ўтиб тўпни шеригига узатди, Азимжон Аҳмедов жарима майдонига кирмасдан туриб ерлатиб зарба берди - 2:0. 

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Мирзоҳид Ғофуровнинг чап қанотдан ажойиб рейд уюштиради ва Александр Касьян осонгина ҳисобни йириклаштиради - 3:0.


НАВБАҲОР - СУРХОН - 3:0 (0:0)

21.04.2019. 5-тур. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 7122 томошабин.
Ҳакамлар:
В.Серазитдинов, А.Сидоров, Т.Галеев, А.Раҳимов.
Назоратчи: С.Эрматов

Голлар:
1:0 - Жўрабоев Обид (Соловьёв Иван), 75
2:0 - Аҳмедов Азимжон (Ғуломов Аббос), 89
3:0 - Касьян Александр (Ғофуров Мирзоҳид), 90+3

"НАВБАҲОР": Юсупов Ўткир; Лукич Славко; Ўрунов Остон (Ғуломов Аббос, 81); Аҳмедов Азимжон; Шайманов Шаҳзод (Тагаев Элман, 58); Соловьёв Иван (Ибрагимов Азиз, 86); Касьян Александр; Жўрабоев Обид; Ғофуров Мирзоҳид; Исроилов Абдужамол; Меҳмонов Жаҳонгир.

"СУРХОН": Омонов Асилбек; Хожиакбаров Абдуқаҳҳор; Номанов Аюбхон; Бердимуродов Раҳматулло; Саломов Шавкат (Хурсанов Равшан, 88); Исмоилов Аброр; Бубанья Владимир; Ғофуров Ҳусниддин; Алиев Аъзам (Холиқулов Убайдулло, 90); Станоевич Дарко; Ҳакимов Шерзод (Юсупов Абдулазиз, 79).

Огоҳлантиришлар: Ғофуров Ҳусниддин, 5; Станоевич Дарко, 20; Ўрунов Остон, 51; Номанов Аюбхон, 56; Омонов Асилбек, 65; Аҳмедов Азимжон, 69; Жўрабоев Обид, 84. 


Видео sportstat.uz сайтидан олинди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика