RU

Последние новости

18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  0 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  187 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  72 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1

Виарежодаги карнавалда Роналдунинг улкан ҳайкали намойиш этилди Новости

Виарежодаги карнавалда Роналдунинг улкан ҳайкали намойиш этилди

Виарежо карнавали - Италиядаги энг қизиқ байрамлардан бири. Ушбу тадбирда шаҳар бўйлаб йирик қўлбола ҳайкаллар ҳаракатланади.

Карнавалда жаҳондаги ижтимоий муаммолар мавзусида ҳайкаллар яратилади. Бу йил асосий мавзулар атроф-муҳит, муҳаббат ва замонамиз рамзлари бўлди.


Айни дамда замонамиз қаҳрамони, сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бири, Инстаграм қироли ва Италия чемпиони ким? Тўппа-тўғри, Криштиану Роналду. Унинг улкан ҳайкали Виарежо кўчаларидан олиб ўтишди.

Бир қарашда Криш темирдан тайёрланган деб ўйлашингиз мумкин, аммо ундай эмас, бу ҳайкални ясаш учун шаклини ўзгартириш осон бўлган махсус қоғоз ва картондан фойдаланилган. Ҳайкал Роналдунинг барча машҳур ҳаракатларини такрорлаши ва хатто оғзини очиши мумкин. Яратувчилар бу қайси мавзуда эканлигини кўрсатиш учун IDOL сўзини қўшиб қўйишди.

Агар ушбу йирик Криштиануни кўришни истасангиз ҳали ҳам сизда бу имконият мавжуд. Уни 15, 20, 23 ва 25 февраль кунлари Виарежо кўчаларига олиб чиқишади. Роналду билан бирга Гретта Тунберг ва Дональд Трамп ҳайкаллари ҳам карнавалдагиларга намойиш этилади.


Виарежо (Флоренциядан 100 км узоқликда) карнавали 1873 йилдан бери ўтказилиб келинади. Ўша йилларда ўзига тўқ, бой инсонлар карнавал араваларида кўчаларда сайр қилишни хоҳлашган эди. Камбағаллар эса вазиятдан фойдаланиб қолиш учун кийимини ўзгартириб, маҳаллий "миллионерлар" ва сиёсатчилар устидан кулишганди.


Карнавал юқори кайфиятда ўтгани учун шаҳар ҳукумати ғояни қўллаб-қувватлашган. Жорий йил 147-карнавал ўтказилмоқда. Фестивал рамзи - масҳарабоз Бурламакко. Ушбу қаҳрамон 1930 йил рассом Умберто Бонетти томонидан ўйлаб топилган.


Футбол мавзуси Виарежога бегона эмас: 2006 йилда кўчаларда жаҳон кубогини кўтарган Марчелло Липпи ҳайкали олиб ўтилган. Эътиборингизга ушбу карнавалда намойиш этилган бошқа ҳайкал суратларини тақдим этамиз.






Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика