“Вест Бромвич” АПЛдаги 20та ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйди
14 янв 2018 09:51
Новости
“Вест Бромвич” АПЛдаги 20та ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйди
“Вест Бромвич” клуби кеча Англия чемпионатининг 23-турида “Брайтон”ни мағлуб (2:0) этганди.
Бу билан Алан Пардью шогирдлари Премьер-лигадаги 20та ўйиндан иборат ғалабасиз серияга чек қўйишди. Жамоа сўнгги бор АПЛда “Бернли”ни 2017 йилнинг 19 август куни 2-тур доирасидаги учрашувда таслим (1:0) этган эди.
Маълумот учун, “Вест Бромвич” 23-турдан сўнг 19 очко билан турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди. Пардью эса ўтган йилнинг 29 ноябрь куни жамоага бош мураббий этиб тайинланганди.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии