RU

Последние новости

22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  0 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  0 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  33 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  16 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  8 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз" Новости

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Веско Стешевич фикрлари билан ўртоқлашди.




"Биринчи навбатда "Нефтчи"ни ва ўз жамоамни гуруҳдан чиққани билан табриклайман. Ўзбекистон кубогидаги иштирокимизни давом эттиришимиздан хурсандман. Иккинчидан яқинда чемпионат доирасида ҳам улар билан тўқнаш келгандик. Ўйин қизиқарли руҳда ўтганди. Афсуски сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўйинга келсак, бугун дуранг ўйнадик. Беллашувга ишлаб чиққан режамиз бор эди. Уни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Умуман олганда осон бўлгани йўқ",- дейди Веско Стешевич. 

- Биринчи бўлимда "Металлург" яхши ўйин намойиш этди. Ғалаба учун нима етишмади?

- Ўйин давомида хатоларга йўл қўйдик. Билмадим у ерда голдан аввал қўлга текканини айтишди. Лекин бунинг айтишнинг ўрни эмас. Бизда кўп вазиятлар бўлмаслигини билардик. Рақиб юқоридан ва жарима зарбаларида хавфли эди.

- Забиҳилло Ўринбоев қачон сафга қайтади?

- Унда тикланиш жараёни кетмоқда. Келаси ҳафта у Бекободга келади ва тикланишни давом эттиради. Забиҳиллонинг қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз. Лекин тўлиқ соғайишини кутишимизга тўғри келади. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика