Вардининг хотини: «Лестер» мухлислари, мени ҳақорат қилманглар»
05 июн 2016 08:33
Новости
Вардининг хотини: «Лестер» мухлислари, мени ҳақорат қилманглар»
«Лестер» ҳужумчиси Жейми Вардининг турмуш ўртоғи Ребека клуб мухлисларига мурожаат қилди.
«Лестер» фанатлари илтимос мени ҳақорат қилманглар. Мен эримнинг футболчилик фаолиятидаги қарорларига аралашмайман. Бу менга нисбатан ноҳақлик», – деб ёзади Ребека Варди твиттердаги ўз саҳифасида.
Олдинроқ «Арсенал» Вардини 20 миллион фунтга сотиб олиши хабар қилинганди. Футболчининг Лондонга кўчиб ўтишини «тулкилар» бош мураббийи Клаудио Раньери тасдиқлаб бўлди.
Комментарии