Вальверде: "Месси бир неча баҳсларни ўтказиб юбориши мумкин"
11 авг 2019 14:14
Новости
Вальверде: "Месси бир неча баҳсларни ўтказиб юбориши мумкин"
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳужумчи Лео Месси қачон сафга қайтиши мумкинлигини аниқ айтиб бера олмади.
"Месси жароҳатидан тикланиш жараёнини бошидан ўтказмоқда. Балки у Испания чемпионати стартигача тайёр бўлмаслиги ва шу боисдан у бир неча ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин", - деди Вальверде.
"Барселона"нинг чемпионатдаги илк ўйини 25 август куни "Атлетик"ка қарши ўтказилади.
Комментарии