"Валенсия" УЕФАга шикоят қилади. Клуб еврокубок йўлланмаларининг тақсимотидан норози
17 апр 2020 23:32
Новости
"Валенсия" УЕФАга шикоят қилади. Клуб еврокубок йўлланмаларининг тақсимотидан норози
"Валенсия" Испания қироллиги футбол федерациясининг (RFEF) еврокубоклар йўлланмаларини тақсимлаш ҳақидаги қароридан норози.
Клуб аллақачон УЕФАга расмий шикоят хати ва қарорнинг нусхасини жўнатди, деб хабар қилди "Marca". "Валенсия" раҳбарияти қироллик футбол федерацияси президенти Луис Рубиалеснинг бундай қарорларни қабул қилиш ваколатига эга эмаслигига ишонади.
Испанияда мавсум муддатидан олдин тугаса, еврокубокларда қайси жамоалар қатнашиши аниқланди
Айни пайтда "кўршапалаклар" Ла Лига мусобақа жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. Агар қарор таклиф қилинган форматда қабул қилинса, клуб 50 млн евро йўқотиши мумкин. Сўнгги икки мавсум ЕЧЛда қатнашган валенсияликлар 60 млн евро даромад қилишганди.
Аввалроқ чемпионат якунига еткзилмаса, "Барселона", "Реал", "Севилья" ва "Реал Сосьедад" клублари ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқиши маълум қилинганди.
Бугун "Атлетико"га ҳам мусобақада иштирок этиш учун махсус таклифнома келиши маълум бўлди.
Комментарии