Вадим Чемиртан: "Бухоролик мухлисларни яхши кўраман. Бошқа клубга ўтишимнинг сабаби бор"
21 дек 2016 07:10
Новости
Вадим Чемиртан: "Бухоролик мухлисларни яхши кўраман. Бошқа клубга ўтишимнинг сабаби бор"
Бухоролик мухлислар молдовалик футболчини "Бухоро"дан кетмаслигини жуда хоҳлашмоқда. Чемиртан ижтимоий тармоқ орқали бухоролик мухлисларга мурожаат қилди.
"Аслида мен ижтимоий тармоқларда мухлислар билан гаплашмайман. Бироқ бу сафар истисно қиламан. Сабаби бухоролик мухлисларни яхши кўриб қолдим.
Бошқа клубга ўтишимнинг асосий сабаби бу Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш истаги. Сизларга катта раҳмат айтмоқчиман. Мени тўғри тушунинглар менинг ҳам оилам, болаларим бор, уларни қорнини тўйдиришим керак. "Бухоро"га янги мавсмуда совринли ўринлардан бирини эгаллашини ва ОЧЛга йўлланма олишини тилайман.
Барча бухоролик мухлисларни Янги Йил байрами билан табриклайман. Барчага омад", - деб ёзади Вадим Чемиртан фейсбукдаги ўз саҳифасида.

Интервью. Чемиртан келишувга амал қилмади
Чемиртан "Бунёдкор" сафида машғулот ўтказмоқда
Бухоролик мухлислар Вадим Чемиртанга пул йиғиб беришга тайёрлар ФОТО
Вадим Чемиртан "Бунёдкор" билан оғизаки келишувга эришди
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Комментарии