UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  16 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  3 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Олий лига-2016. Иккинчи давранинг энг фойдали трансферлари Янгиликлар

Олий лига-2016. Иккинчи давранинг энг фойдали трансферлари

2016 йилги олий лигамиз якунларига оид мақолаларимизни давом эттирамиз. Бу сафар клубларимиз томонидан давралар оралиғида амалга оширган энг фойдали трансферлар ҳақида сўз юритамиз.


ДАРКО ГОЖКОВИЧ
Клуби –
“Қўқон-1912”
Амплуаси –Ҳимоячи
Фуқаролиги – Сербия
Иккинчи даврадаги натижаси – 14та ўйин, 1та гол.

Сербиялик Дарко Гожкович “Қўқон-1912” сафига ёзда қўшилди. У қўқонликларнинг  ҳимоядаги муаммоларини ечиш учун жамоага келганди. “Қўқон-1912” олий лигада қолишга эришди, демак Гожкович жамоа олдидаги вазифани бажарди. Футболчи “Машъал”га қарши баҳсда рақиб дарвозасига гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Гожкович билан бирга жамоага келган Никола Валентич ҳам жамоанинг ғалабаларига хисса қўшганини таъкидлаш лозим.



АНВАР ҒОФУРОВ
Клуби – “
Обод”
Амплуаси – Ҳимоячи
Фуқаролиги – Ўзбекистон
Иккинчи даврадаги натижаси – 15та ўйин, 1та гол.

Бир неча йилдан буён “Бунёдкор”да ўйнаб келган тажрибали ҳимоячи ёзда олий лига дебютанти “Обод” клубига кўчиб ўтишга қарор қилди. Сабаби Ғофуров биринчи даврада “қалдирғочлар” сафида фақат 2та ўйинда иштирок этганди. “Обод”да эса у асосий ҳимоячига айланди. Унинг тажрибаси жамоадаги ёшларга ўрнак бўлди ва якунда жамоа олий лигадаги ўз ўрнини сақлаб қолишга эришди. Ғофуров “Нефтчи” билан баҳсда рақиб дарвозасига гол уришга ҳам эришди.   

СУҲРОБ БЕРДИЕВ
Клуби –
“Қўқон-1912”
Амплуаси – Ярим ҳимоячи
Фуқаролиги – Ўзбекистон
Иккинчи даврадаги натижаси – 15та ўйин, 3та гол.



Жорий йилни “Пахтакор” таркибида бошлаган Суҳроб Бердиев ёзда “Қўқон-1912”га ўтди. Футболчи қўқонликлар сафида ўзини жуда яхши томонлама кўрсатишга эришди. Бердиев “Насаф”, “Металлург” ва “Олмалиқ” билан ўйинларда рақиб дарвозабонларини ранжитди. Бундан ташқари шериклари гол уришига ҳам 3 марта ёрдам берди ва голли пас оширди. Бир сўз билан айтганда Суҳроб Бердиев “Қўқон-1912”га ўтиб янгилшгани йўқ.

АБДУМАЛИК АБДУЛЛАЕВ
Клуби –
“Навбаҳор”
Амплуаси – Ҳужумчи
Фуқаролиги – Ўзбекистон
Иккинчи даврадаги натижаси – 15та ўйин, 4та гол.

Олий лигада кўплаб клубларда ўйнаб чиққан Абдумалик Абдуллаев бу йил иккита жамоа шарафини ҳимоя қилди. Дастлабки даврани “Андижон”да ўтказган ҳужумчи 6та баҳсда захирадан майдонга тушди. Ёзда у водийнинг бошқа бир клуби “Навбаҳор”га ўтди. 15та учрашувда иштирок этган Абдуллаев 4та гол урди. У “Олмалиқ”, “Қўқон-1912”, “Металлург” ва “Бунёдкор” билан ўйинларда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Абдумалик ўзи ва жамоасининг энг муҳим голини Тошкентда “Бунёдкор” билан баҳсда урди десак янглишмаймиз. Ўша ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва “Навбаҳор” айнан шу дуранг туфайли якунда ўтиш ўйини орқали олий лигада қолишга эришди.

ЖАВОҲИР СИДИҚОВ
Клуби
– “Қўқон-1912”
Амплуаси – Ярим ҳимоячи
Фуқаролиги – Ўзбекистон
Иккинчи даврадаги натижаси – 14та ўйин, 2та гол.

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида иштирок этган Жавоҳир Сидиқов бу йил “Пахтакор” сафида олий лигада дебют қилди. Бироқ биринчи даврада 2та учрашувда захирадан майдонга тушди холос. Давралар оралиғида Нўъмон Ҳасанов футболчини “Қўқон-1912”га чақирди. Ҳали 20 ёшга тўлмаган ярим ҳимоячига ишонч билдирди ва Сидиқов 14та ўйинда майдонга тушди. Жавоҳир “Шўртан” ва “Олмалиқ” билан ўйинларда гол уришга эришди мавсум мавсумни юқори кайфиятда тугатди.



ШАҲБОЗ ЭРКИНОВ
Клуби –
“Насаф”
Амплуаси – Ҳужумчи
Фуқаролиги – Ўзбекистон
Иккинчи даврадаги натижаси – 12та ўйин, 7та гол.

Тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов бу йилги Муборакнинг “Машъал” клубида бошлади. Бу жамоадаги фаолияти у қадар ёмон кетмаётганди. 14та учрашувда 4та гол уришга эришган ҳужумчига ёзда “Насаф”дан таклиф тушди. Эркинов Қарши жамоасида 12та баҳсда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 7та гол урди. Ҳужумчи “Аждарлар” сафида “Қўқон-1912” ва “Сўғдиёна” билан ўйинларда дубль расмийлаштирди. Қизиғи жамоага иккинчи даврада келган Черан 12та гол билан тўпурар бўлди, Эркинов эса бу борада иккинчи бўлди. Демак “Насаф”нинг иккинчи даврадаги харидлари жамоага жуда фойдали бўлди.

ЭРКИН БОЙДУЛЛАЕВ
Клуби
– “Қизилқум”
Амплуаси – Ярим ҳимоячи
Фуқаролиги – Ўзбекистон
Иккинчи даврадаги натижаси – 15та ўйин.

Тажрибали таянч ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев ёзда “Насаф”даги бир неча йиллик фаолиятини якунлаб Навоийнинг “Қизилқум” клубига кўчиб ўтди. Футболчи янги клубда дарҳол жамоа сардори этиб тайинлангани кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бойдуллаев майдонда ҳақиқий етакчи бўлгани учун шундай қарор қабул қилинган бўлса ажаб эмас. Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги мураббийлар Бойдуллаевни 15та ўйиннинг барчасида майдонга туширишди. Бойдуллаев “Обод” билан ўйинда иккита сариқ карточка олиб майдонни тарк этди.



ИХТИЁР ТОШПЎЛАТОВ
Клуби –
“Сўғдиёна”
Амплуаси – Ҳужумчи
Фуқаролиги – Ўзбекистон
Иккинчи даврадаги натижаси – 13та ўйин, 5та гол.

“Машъал” академияси тарбияланувчиси бўлган Ихтиёр Тошпўлатов биринчи даврада 5тагина ўйинда майдонга тушгани учун ёзда “Сўғдиёна”га ижара асосида ўтишга қарор қилди. Бу қарор ўзини тўла оқлади дейиш мумкин. Тошпўлатов Жиззах клуби сафида бир нечта муҳим голлар уришга эришди. Унинг голлари “Нефтчи” ва “Олмалиқ”нинг мағлубиятини таъминлади. “Машъал” билан баҳсда ҳам тўп киритди ва ўйин 1:1 ҳисобида тугади. “Обод” эса 2:1 ҳисобида таслим қилинди. Умуман олганда 13та учрашувда майдонга тушган ҳужумчи “Сўғдиёна” сафида 5та гол урди.

ФОЗИЛ МУСАЕВ
Клуби –
“Насаф”
Амплуаси – Ярим ҳимоячи
Фуқаролиги – Ўзбекистон
Иккинчи даврадаги натижаси – 15та ўйин, 2та гол.

Эроннинг “Сепахон” клубида фаолият олиб борган Фозил Мусаев ёзда юртимизга қайтишга қарор қилди. Ярим ҳимоячи Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” сафига қўшилди. Бир неча йил олдин Мусаев айнан шу жамоа шарафини ҳимоя қилган эди. Қаршилик мухлислар Геворкян ва Бойдуллаев каби тажрибали ярим ҳимоячилар жамоани тарк этгач уларнинг ўрнини кимлар тўлдиради деган хавотирда эдилар. Бердиев марказни айнан Мусаевга ишониб топширди. Фозил иккинчи даврада “Насаф”нинг барча ўйинларида иштирок этди ва 2та гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Мусаев “Обод” ва “Сўғдиёна” билан баҳсларда тўп киритди.



НЕМАНЬЯ ЙОВАНОВИЧ
Клуби
– “Қизилқум”
Амплуаси – Ҳужумчи
Фуқаролиги – Сербия
Иккинчи даврадаги натижаси – 16та ўйин, 8та гол.

Ўтган йил “Олмалиқ”да, бу йил биринчи даврада “Андижон”да ўйнаган сербиялик легионер Неманья Йованович тўпурарилиги билан мухлислар эътиборини қозонди. Ёзда ҳужумчи Навоийнинг “Қизилқум” клубига кўчиб ўтди. Биринчи даврада 5та гол урган Неманья иккинчи даврада ҳам гол уришдан тўхтаб қолмади. У “Қизилқум” сафида 16та учрашувда жами 8та гол уришга эришди. Йованович “Олмалиқ” ва “Сўғдиёна” билан ўйинларда иккитадна тўп киритишга муваффақ бўлди. 

ИГОРЬ ГОЛБАН
Клуби
– “Насаф”
Амплуаси – Ҳимоячи
Фуқаролиги – Россия
Иккинчи даврадаги натижаси – 14та ўйин, 3та гол.

Мақоламизда “Насаф” клубидан яна бир футболчи бу – Игорь Голбан. Россиялик ҳимоячи мавсумни “Навбаҳор”да бошлаганди. Ёзда Голбан жароҳатлар туфайли ҳимояда муаммоларга дуч келган “аждарлар” таркибига бориб қўшилди. Ҳимоячи “Насаф” сафида 15та ўйиннинг 14тасида майдонга тушиб тўлиқ ўйнади. Фақатгина сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис 30-турда дисквалификация туфайли иштирок эта олмади. Россиялик футболчи ҳимояда ишончли ўйнашдан ташқари ҳужумда ҳам шерикларига ёрдам беришни канда қилмади. Голбан “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва “Нефтчи” билан ўйинларда тўп киритишга эришди.



КЕНЖА ТЎРАЕВ
Клуби
– “Машъал”
Амплуаси – Ҳужумчи
Фуқаролиги – Ўзбекистон
Иккинчи даврадаги натижаси – 12та ўйин, 7та гол.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида вице-чемпион бўлган, 2009 йил Мисрдаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган Кенжа Тўраев бир неча мавсум жароҳатлар туфайли “Насаф”да ўзини ёрқин намойиш эта олмади. Бу йилни у Ғузорнинг “Шўртан” клубида бошлади. Бироқ 8та учрашувда 1та гол урган Тўраев ёзда Қашқадарёнинг яна бир клуби бўлган “Машъал”га ўтди. Айтиш керакки бу ўтиш футболчи учун ҳам, клуб учун ҳам фойдали бўлди. Сабаби Кенжа олий лигадаги фаолиятида биринчи марта айнан “Машъал” сафида бир ўйинда учта гол уриб хет-трикка эришди. 23-турда “Андижон” билан учрашувда ҳужумчи шундай натижа қайд этди ва жамоасининг йирик ғалабасига хисса қўшди. Қизиқ томони Тўраев гол урган ўйинларда “газчилар” умуман мағлуб бўлишмаган: “Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” баҳслар 1:1 ҳисобида тугаган. “Нефтчи” 2:1 ҳисобида таслим қилинган. “Бургутлар” 5:0 ҳисобида тор-мор этилганини ёздик. Ниҳоят “Обод” билан учрашувда айнан Кенжа Тўраевнинг ягона голи Муборак клубига ғалаба келтирган.



ВАДИМ ЧЕМИРТАН
Клуби –
“Бухоро”
Амплуаси – Ҳужумчи
Фуқаролиги – Молдова
Иккинчи даврадаги натижаси – 11та ўйин, 8та гол.

“Бухоро” ёзда ўз таркибига Вадим Чемиртан исмли ҳужумчини қўшиб олди. Кўпчилик мухлислар навбатдаги “келди-кетди” легионерлардан бири шекилли деб фикр юритди. Бироқ Чемиртан бунинг акси эканлигини дастлабки ўйинлардан исботлай бошлади. У “Қўқон-1912” ва “Андижон” билан ўйинларда кетма-кет гол урди. “Сўғдиёна” билан баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди. Унинг энг муҳим голи “Локомотив” билан баҳсда урилди. Сабаби якунда чемпионликка эришган “темирйўлчилар” Чемиртаннинг голи туфайли Бухорода имкониятни бой бериб қўйишди. Ҳужумчининг биттагина камчилиги сифатида кўп сариқ карточка олишини айтиш мумкин.11та ўйинда 5та сариқ карточка ҳужумчи учун албатта кўп. Тўртта сариқ карточка олганидан сўнг у “Нефтчи” билан сафардаги баҳсда иштирок эта олмади.



ДРАГАН ЧЕРАН
Клуби –
“Насаф”
Амплуаси – Ҳужумчи
Фуқаролиги – Сербия
Иккинчи даврадаги натижаси – 13та ўйин, 12та гол.

Давралар оралиғида “Насаф” сафига сербиялик ҳужумчи иккинчи давранинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Сабаби Черан Рўзиқул Бердиевнинг ишончини тўла оқлаб деярли барча ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. Олий лигада 13та ўйинда майдонга тушган Драган 4тагина баҳсда гол ура олмади холос. Қолган барча ўйинларда рақиблар Чераннинг зарбасидан азият чекишди. Сербиялик олий лигадаги дебют учрашувини “Шўртан”га қарши ўтказди ва гол уришга муваффақ бўлди. Черан “Металлург”, “Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” билан ўйинларда дублга эришди. Ҳужумчи фақат гол уриш эмас шерикларига голли пас оширишда ҳам анча фаол бўлди ҳамда бешдан ортиқ голларда иштирок этди. Унинг голлари “Насаф”га навбатдаги бронза медалини ҳамда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишида ёрдам берди. Чераннинг ўзи ярим йил ўйнаган бўлса ҳам бу мавсум жамоасининг тўпурарига айланди.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика