RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  24 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Вадим Чемиртан АГМК билан Туркияга боради Новости

Вадим Чемиртан АГМК билан Туркияга боради

Тўрт кунлик кичик таътилдан сўнг, АГМК аъзолари бугун навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетади.

АГМК кеча пойтахтимиздаги "Туркистон" меҳмонхонасида тўпланишди. Кеча ёшлар жамоаси футболчилари ва мураббийлари тиббий кўрикдан ўтишди. Бугун асосий таркиб вакиллари куннинг биринчи ярмида Олмалиқда тиббий кўрикдан ўтишади. Кечки пайт эса Тошкент-Истанбул-Анталия йўналишида Туркияга учиб кетилади.

Бу галги йиғинда иштирок этадиган футболчилар рўйхатида бир қатор ўзгаришлар мавжуд. Хуршид Ходжаев жароҳатдан фориғ бўлган, аммо тўлиқ куч билан машғулотларда қатнашиши учун бироз вақт кераклиги боис бу йиғинда қатнашмайди. Шунингдек, Акбар Тўраев ва Муҳаммад Исаев яқинлашиб келаётган мавсумни бошқа жамоада ўтказиши мумкин. Ёшлар жамоасидан машғулотларга олиб кетилган Камронбек Абдулҳамидов, Шаҳзодбек Алакулов ва Шахбоз Умаровлар Олмалиқда Аъзам Шерғозиев қўл остида машғулотларда иштирок этишади.

Туркияга йўл олаётган АГМК таркиби қуйидагича: Роман Абдулов, Низомиддин Зиёвутдинов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Владислав Касминин, Жавлон Гусейнов, Сайдулло Раҳматов, Хуршид Мухторов, Қаҳрамон Баҳодиров, Миржалол Мирюсупов, Лутфулла Тўраев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Дилшод Жўраев, Санжар Рихсибоев, Отабек Зокиров, Музаффаржон Музаффаров, Иброҳим Нўмонов, Камолиддин Мурзоев, Абдумалик Абдуллаев, Зафар Полвонов, Шоҳназар Норбеков.

Анталияда жамоа сафига Павел Матяш, Владимир Бубанья, Йован Жокич ва Вадим Чемиртанлар келиб қўшилади.

Кўриб турганингиздек, бу гал машғулотларда ёшлар жамоаси аъзоси Миржалол Мирюсупов, ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган Қаҳрамон Баҳодиров ва "Бунёдкор" ҳужумчиси Вадим Чемиртанлар ҳам иштирок этишади.

АГМКнинг бу галги хориж йиғини 2 февралдан 18 февралга қадар давом этади. Йиғин давомида 4та ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика