RU

Последние новости

13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   0 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  4 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  6 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  7 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2

Вадим Абрамов: "Тан оламан, ўйинимиз яхши чиқмади" Новости

Вадим Абрамов: "Тан оламан, ўйинимиз яхши чиқмади"

Кеча бўлиб ўтган "Ал Айн" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Вадим Абрамов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Ўйинни ҳамма кўрди. Нима дейишим мумкин? Саволлар бўлса беринглар жавобини айтаман, - дея ўз фикрини бошлади Абрамов. 


- Мавсум ҳали бошланмагани "Бунёдкор"га ўз таъсирини кўрсатдими? 

- Доим шундай бўлиб келган, аммо бу сафар ҳам фақат ижобий натижадан умид қилгандик. Жамоам яхши ўйин кўрсатмади, буни тан оламан. "Ал Айн" бизга қараганда анча яхши ҳаракат қилди. 


- Мағлубият жамоага қаттиқ таъсир қиладими? 

- Менимча, таъсир қилмайди, чунки бизда мавсум 28 февралдан бошланади. Унгача эса жамоа ўзига келиб олади. Сафимизда ёшлар кўп ва бундай катта ўйинда иштирок этиш уларга яхши мактаб бўлади. 


- Плей-офф босқичи январда ўтказилади ва бу Ўзбекистон клубларига таъсир ўтказиб келяпти. ОФК тақвим тузишда хатоликка йўл қўйган деб ҳисоблайсизми? 

- Осиё чемпионлар лигасини ОФК ўтказади, биз эса тақвимни ҳурмат қилган ҳолда ўйинларда майдонга тушамиз. Агар тақвим нотўғри десам, бу баҳона бўлиб қолиши мумкин. Лекин ростини айтганда мавсум бошланмагани барибир роль ўйнайди. 


- "Ал Айн" ҳақида нима дея оласиз? 

- Бу жамоа гуруҳда қандай ўйин кўрсатади буни билмайман. Лекин шуни айтишим мумкин, "Ал Айн" менга у қадар кучли бўлиб кўринмади. Тошкентда "Ал Завра" билан ўйнаганимизда ироқликлар кучлидек кўринганди.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика