RU

Последние новости

21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  3 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  39 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  14 20:39"Манчестер Юнайтед" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  8 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  10 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   53 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2

Вадим Абрамов: "Станоевич бошқа позицияда ўйнамоқда. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз" Новости

Вадим Абрамов: "Станоевич бошқа позицияда ўйнамоқда. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Динамо" (0:0) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги баҳс голгача давом этарди. Шу сабабли, бугунги учрашув Кубок мусобақаси доирасида ўтказилгандек туюлди. Икки жамоа ҳам мағлуб бўлишни истамади. Икки жамоада ҳам етарлича имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб очилмади. Мухлислар бундай ноқулай об-ҳавода бизни қўллаб-қувватлаш учун Олмалиққа келишди. Улардан миннатдорман. Умид қиламан, бугунги ўйинимиз мухлисларни хафа қилмади" - дея фикр билдирди Вадим Абрамов бугунги ўйин ҳақида.

- "Динамо" жорий мавсумда ҳалигача ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади, аммо жамоа тўртта баҳсда бор-йўғи иккита гол урди. Ушбу ҳолатни қандай баҳолайсиз?

- Биз қандай жамоалар билан тўқнаш келаётганимизни кўрдингиз. Чемпионат энди бошланди. Вазиятлардан яхши фойдалана олмаётганимизни тан олишимиз керак. Барчаси тез орада яхшиланишига умид қиламан. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз.

- Олександр Кучеренко кетма-кет иккинчи учрашувни ўтказиб юборяпти. Марказий ҳимоячи позициясида эса Марко Станоевич ўйнамоқда. Станоевичнинг марказий ҳимояга кўчиб ўтказдингиз ва ушбу қарорингиз бир вақтлар терма жамоада Одил Аҳмедовни марказий ҳимоячи сифатида ўйнатганингизни эслатмоқда. Ушбу қарор вақтинчаликми?

- Албатта, бизнинг тўрт нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат олган. Салим Мустафоев эндигина жароҳатидан фориғ бўлди. Биз Салимни қайдномага киритдик, аммо майдонга туширишимиз бироз нотўғри бўлар эди. У ҳали машғулотларда иштирок этмади.



- Ушбу қарорингиз майдон марказида ҳолатга ҳам таъсир ўтказмоқдами?

- Ҳа, Марко ҳозир бошқа позицияда ҳаракатланмоқда. Майдон марказида унинг ўрнини ёпа олиш эса осон вазифалардан эмас. Бугунги учрашувда барчасини биттагина гол ҳал этиб юборган бўларди. Масалан, биз ўз вазиятларимизнинг биридан унумли фойдалана олмаганимизда баҳс умуман бошқача тус олган бўлар эди. Барчаси дастлабки голга боғлиқ эди.

- Тажрибали Санжар Қодирқуловни танаффусда захирага олдингиз ва унинг ўрнига Ойбек Ўрмонжоновни майдонга туширдингиз. Бунга нима сабаб бўлди? "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг Ўрмонжонов ўйинини юқори баҳолаган эдингиз. Футболчига янада кўпроқ имконият беришга қарор қилдингизми? Ёки Қодирқуловнинг ҳаракатлари сизни қониқтирмадими?

- Қодирқулов биринчи таймда ўйин темпидан ортда қолгандек. Санжар бироз нотўғри қарорлар қабул қилди. Айрим бир ҳолатларда шундай кўнгилсизликлар учраб туради. Иккинчи бўлимда бизда вазиятлар пайдо бўла бошлади.

- "Динамо" бугун жуда яхши вазиятларга эга бўлди, аммо барча имкониятларини кўкка совурди. Ёмон реализация ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. Ушбу жиҳат жамоангиз ўйинига қанчалик таъсир ўтказди?

- Албатта. Ҳалилов ўз вазиятидан фойдаланиши керак эди, аммо у нотўғри қарор қабул қилди. Рақиб дарвозабони ҳам ўша вазиятда яхши ўйнади. Футболда шундай бўлиб туради. Балки футболчиларда ҳаяжон бўлгандир, сабаби биз мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган жамоага қарши ўйнадик.

- Вадим Карленович сиз 5-турдан сўнг Жоэль Кожонинг ўйинини унутасизлар деган эдингиз. Мана тўртта тур ортда қолди, аммо Кожонинг ўрни ҳали ҳамон сезилмоқда...

- Адашмасам, Кожо ўтган мавсумда 8та гол урди. Жорий мавсум эса 30та турдан иборат. Чемпионат якунланганида нечта ҳужумчимиз Кожонинг ўтган мавсумдаги натижаси такрорлаганини солиштирамиз.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика