RU

Последние новости

15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  0 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  5 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8

Вадим Абрамов: "Рақиб бизга ўз ўйинимизни намойиш этишга имкон берди" Новости

Вадим Абрамов: "Рақиб бизга ўз ўйинимизни намойиш этишга имкон берди"

"Локомотив" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сўғдиёна" яхши жамоа, бу жамоа ҳали кўп жамоалардан очколар олиб қўя олади", - деб гап бошлади Абрамов.

Легионерлар маҳаллий футболчилардан устун бўлиши керак деб ҳисоблайман. Бугун майдонга тушаётган легионер футболчилар бунга ҳақли. Шевченко ўтган ўйиндаги каби ёрқин ўйин намойиш этмади. У тажрибали футболчи.

Менинг вазифам футболчиларнинг имкониятларидан тўғри фойдаланиш. Шевченко майдонга тушаяптими демак у бизни қониқтирмоқда.

Бугун рақиб бизга ўз ўйинимизни намойиш этишга имкон берди. Шу боис голлар урдик. Ҳозирча мавсумга тўлиқ тайёрмиз деб айта олмайман. Кейинги турда "Бунёдкор" билан ўйнаймиз. Шундан сўнг катта танаффус бўлади, бу бизга фойда келтирадими ёки аксинча билмайман.

Аслида стадион ходимларига раҳмат айтиш билан ўз фикрларимни бошламоқчи эдим. Ёдимдан кўтарилибди. Эрталабдан ёққан қор туфайли бугун ўйинимизни кўрсата олмаслигимиз мумкин эди. Ходимлар майдонни футбол ўйнаш учун ажойиб ҳолатга келтириб қўйишди. Уларга жамоа номидан миннатдорчилик билдираман. Бундан ташқари мухлисларга ҳам раҳмат. Агар стадионга кўпроқ одам келаверса демак биз тўғри йўлдан кетаётганимизни кўрсатади - дейди Вадим Абрамов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика