RU

Последние новости

18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  0 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  5 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  12 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Вадим Абрамов: "Қанот ҳаками хато қилди деб ўйлайман" Новости

Вадим Абрамов: "Қанот ҳаками хато қилди деб ўйлайман"

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "қалдирғочлар" устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Тошкент жамоалари қандай ўринда, қай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, дербида ҳар доим шундай кураш бўлади. Йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишмаганига раҳмат айтаман. Тўғри, ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш қила олмадик. Бугун икки жамоа ҳам ютиши мумкин эди. "Локомотив" иккинчи бўлимда гол уришга интилди, биз эса ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумда уларни ушламоқчи эдик. Афсуски яратилган вазиятлардан фойдаланишда йигитларга совуққонлик етишмади. Балки йигитларда бироз тажриба бўлганида вазиятни ўз фойдаларига ҳал қила олардилар. Бошқа ҳеч нима дея олмайман. Мен ҳам сизлар кўрган ўйинни кўрдим.

- "Бунёдкор" сўнгги уй ўйиннинг иккинчи бўлимида асосан ҳимояда ўйнамоқда, рақиблар эса босим қилмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
- Ҳа, шундай бўлмоқда. Дунёдаги деярли барча жамоалар рақибга қараб ўйнашади. Олдинда кичик танаффус бор ва биз унда бошқа тактик схемаларни, ўйинда тушмаётган йигитларни ҳам синовдан ўтказиб кўрамиз. Биринчи бўлимда биз ўзимизни йўқотиб қўймадик. Иккинчи бўлимда рақибларнинг босимига дош бера олдик.

- Нуриев бир неча вазиятлардан фойдалана олмади. Шунингдек, тўпни тўхтата олмаяпти, зарба беришда қийналмоқда. У ўзи ҳужумчими?
- У ҳужумчи. У эндигина иккинчи марта ўйнамоқда. Одам сифатида тушуниш керакки, футболчи ҳали бундай даражадаги ўйинларда ўйнамаган. Унинг яхши сифатлари етарлича, шу боисдан айта оламан, унинг ҳам даври келади. Бизда ҳужумчилар борасида мауммолар бор. Захирадан тушиб ўйинга киришиб кетиш жуда қийин. Аммо у яхши ҳаракат қилди.

- Гол ҳақида нималар дея оласиз?
- Менимча қанот ҳаками хато қилди. Бироқ улар ҳам одам. Умуман олганда бугун ҳакамлар яхши ишлашди. Бизда ВАР тизими йўқ. ВАР бўлганида ҳакамлар ўйинни тўхтатиб, вазиятни кўриб олишарди. Биз ҳали Европа даражасига етмадик. Телевизорда кўриш ва уни муҳокама қилиш эса осонроқ. Агарда биз улар даражасига етмоқчи бўлсак, улар каби бўлишга ҳаракат қилишимиз керак.

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика