RU

Последние новости

21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  2 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  30 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  62 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  10 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  17 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7

Вадим Абрамов: "Пахтакор"га қарши ўйинда йигитларнинг ўзлари ҳам тажовузкорроқ ўйин кўрсатишга уринишади" Новости

Вадим Абрамов: "Пахтакор"га қарши ўйинда йигитларнинг ўзлари ҳам тажовузкорроқ ўйин кўрсатишга уринишади"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган қолдирилган "Бунёдкор" - "Пахтакор" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.




"Мухлисларнинг ташрифидан хурсандмиз. Асосийси, ҳар икки жамоа футболчиларга раҳмат дейман. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга манзур келган.

Ўйинни ишонч билан бошлагандик, голдан кейин устунликни бериб қўйдик. "Пахтакор" футболчилари эса бундан фойдаланиб қолиб, гол уришди.

Ҳайриятки, 3-голни ура олдик.

Чемпионат давомида бир текис ўйин кўрсатиш қийин. Йигитлар борларини беришди. Уларга "Пахтакор" ўз майдонимизда чемпион бўлмаслиги кераклигини уқтирдик.

Бизда муаммолар жуда кўп. Лекин буни алоҳида айтиб ўтмоқчи эмасман.

"Пахтакор"га қарши ўйин учун махсус ишланмаларга қўл урасизми? "Пахтакор"га қарши ўйинда йигитларнинг ўзлари ҳам тажовузкорроқ ўйин кўрсатишга уринишади. Чунки уларда терма жамоа футболчилари тўп тепишади ва "Пахтакор" чемпионат лидери. Демакки, бу нормал ҳолат.

Умид қиламизки, ўйин мухлисларга манзур келган ва кейинги ўйинларда ажиотаж кузатилиши мумкин.

Тўхтасинов жамоамиз етакчиси. У қийин вазиятлардан гол уради, лекин негадир, оддий вазиятларда муваффақиятсизликка учрайди.

Тўхтасинов термадан чақирув олмаётгани кўпчиликни ҳайрон қолдиряпти? У термада ўйнаши мумкин ва номзодлар орасида бор. Уни чақирсам, "фақат "Бунёдкор" ўйинчиларини чақиради" дейишлари мумкин. Унинг позициясида терма жамоада футболчилар кўп. Масалан, Рашидовни ҳам ҳеч чақира олмаяпмиз. Чунки унинг жойида ўйнайдиган футболчилар кўп. Бозоров, Яхшибоев, Ўрунов... Бу бир тарафдан одамни қувонтиради. Мен уни яхши биламан. Албатта, ҳаммани кузатиб борамиз", – дейди Вадим Абрамов.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика